Халқаро конференциянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
2024-07-26 15:50:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида «Маънавий ипак йўли: Катта Евроосиё маконида анъанавий қадриятларнинг маъноси» мавзусида V халқаро илмий-теологик конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Анжуманнинг очилиш ва ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари О.Салиев конференция ташкилотчилари ва иштирокчиларига ўзининг қутлов нутқини тақдим этди.
Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида диний-маърифий соҳасида олиб борилаётган изчил ҳамкорлик алоқаларига тўхталиб, бу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш ҳар икки томон учун манфаатли бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов «Ўзбекистон тарихий мерос ва жаҳон маданияти ёдгорликлари юрти» номли маърузаси билан иштирок этди.






