Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Ёшлар форуми доирасида бир қатор муҳим тадбирлар бўлиб ўтди
2024-06-28 18:15:00 / Янгиликлар

Шунингдек, форум доирасида «Ҳозирги замон ва анъанавий қадриятлар», «Ўзбекистон – буюк алломалар диёри», «Ўзбекистонда ёшлар учун амалга оширилаётган ислоҳотлар», «Имом Бухорий илмий меросида шахс ижтимоий тарбияси асослари» каби мавзуларда маърузалар ташкил этилди.
Яна бир муҳим воқеалардан бири тадбир доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар делегация раҳбарлари томонидан Самарқанд декларацияси имзоланди.
Шунингдек, иштирокчилар учун Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилади. Унда Ҳадис илми мактаби, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Хазрати Хизр мажмуаси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Улуғбек обсерваторияси, Имом Мотуридий мақбараси, Афросиёб музейи, Махдуми Аъзам зиёратгоҳларига ташриф амалга оширилди.
29-30 июнь кунлари Форум иштирокчилари Тошкент шаҳри бўйлаб бир қатор муҳим тадбирларда иштирок этади. Хусусан, икки ва кўп томонлама учрашувлар ҳам ташкил этилади.





