Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар форуми
2024-06-27 10:50:00 / Янгиликлар

26 июнь куни «Бутунжаҳон ёшлар фестивали» очилиш маросими ҳамда 27 июнь куни «Силк Роад Самарканд» мажмуасида «Ислом дунёси ёшлари боғи» дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар делегация раҳбарларининг кириш сўзлари тингланди.
Форум 2 та сессия асосида ташкил этилди:
1-сессия: «Гендер жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, замонавий билим ва касбларни эгаллашлари учун шароит яратиш орқали ёшларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш»;
2-сессия: Ёшлар призмаси орқали глобал муаммоларни ҳал қилиш: Биз бу дунёни яхшироқ жойга айлантирамиз.
Форум доирасида «Исломда ёшлар таълим-тарбиясига эътибор», «Ҳозирги замон ва анъанавий қадриятлар», «Ўзбекистон – буюк алломалар диёри», «Ўзбекистонда ёшлар учун амалга оширилаётган ислоҳотлар», «Имом Бухорий илмий меросида шахс ижтимоий тарбияси асослари» каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Форум ўз ишини давом эттиради.



