«Янги Ўзбекистон - маърифатли жамият»
2024-06-15 13:40:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 14 июнь куни, Миллий матбуот марказида «Янги Ўзбекистон - маърифатли жамият» тамойили асосида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Бош вазир ўринбосари, Сенатор З.Махкамова, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Кинематография агентлиги директори Ш.Ризаев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Султонова ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясидан раҳбар ва проффесорлар иштирок этди.
Иштирокчиларга «Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган маънавий ва маърифий ислоҳотлар», «Хотин-қизлар маърифати – мамлакат тараққиёти пойдевори» мавзуларда маърузалар қилинди ҳамда аёл — оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки эканлиги ҳақида фикрлар билдирилди.


