audio

    16+
    Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси

    Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтди.

    Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон-Россия ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари тубдан янги босқичга кўтарилди.

    Кейинги йилларда давлатлараро ҳамкорлик фаоллашди, барча соҳаларда кўп қиррали самарали ҳамкорликнинг жадал ўсиши кузатилмоқда.

    Бу шубҳасиз, мамлакатларимиз раҳбарлари томонидан белгилаб берилган стратегик йўналиш туфайли амалга ошмоқда.

    Икки давлат раҳбарлари томонидан ҳукуматлар зиммасига ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва эришилган келишувлар ижросини изчил таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

    Сўнгги беш йилда ўзаро товар айирбошлаш ўсмоқда. Ўтган йил охирида бу кўрсаткич 9,3 миллиард долларга етган.

    Кон-металлургия, ёқилғи-энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси лойиҳалари фаол амалга оширилаётгани қайд этилди.

    Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, сармоявий ва фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

    Қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

    • view_icon 989