V Халқаро асал фестивали
2026-10-23 / Воқеалар тақвими
2026 йилнинг 23–25 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» тематик боғида V Халқаро асал фестивали бўлиб ўтади.

Мазкур халқаро тадбир асаларичилик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, ишбилармонлик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда Наманган вилоятининг туристик жозибадорлигини оширишга қаратилган.
Уч кун давом этадиган фестивалда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар, тадбиркорлар, халқаро экспертлар ҳамда соҳа мутахассисларининг иштироки режалаштирилган.