Ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди
2026-05-22 10:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Франциянинг Оʼзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Валид Фук ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида томонлар икки томонлама иқтисодий-ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли янги ташаббусларни илгари суриш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни шакллантириш юзасидан муҳокамалар олиб борди.
Хусусан, муҳокамалар давомида томонлар қуйидаги асосий йўналишларга эътибор қаратди:
- транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда ҳамкорлик олиб бориш ва жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, замонавий ва барқарор транспорт ечимларини жорий этиш;
- оқова сувларни бошқариш ҳамда сув таъминоти тизимини такомиллаштириш орқали коммунал инфратузилмани ривожлантириш;
- соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий тиббий хизматлар қамровини кенгайтириш ва сифатини ошириш;
- ўрмонлаштириш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган экологик лойиҳаларни амалга ошириш.
Шунингдек, томонлар илғор тажриба ва технологияларни жалб этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ҳамда давлат-хусусий шериклик механизмларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда юқоридаги масалалар юзасидан фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтиришга келишиб олди.
