Ўзбекистон-Германия индустрияси ва инновациялари Форуми
2026-05-19 09:15:00 / Янгиликлар

Мазкур нуфузли тадбирларда делегациялар раҳбарлари - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва “Knauf Group” компанияси ижрочи ҳамкори Уве Кнотсер қутлов сўзлари билан чиқиш қилдилар. Шунингдек, очилиш маросимида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси директори Михаэл Ҳармс ҳамда Германия Элчиси Манфред Хутерер иштирок этди.
Тадбирларда ИССВ вазири ўринбосари Акрам Алиев ҳам қатнашди. Форум доирасида у немис корхоналари фаолиятига бағишланган сессияда маъруза қилди, ишбилармонлар кенгаши йиғилишида эса Ўзбекистон бизнес доиралари вакилларининг тақдимотларига модераторлик қилди.
Бизнес-форум дастури ҳамкорлик ва кадрлар тайёрлаш масалаларини қамраб олди. Унда Солиқ қўмитаси, Касб-ҳунар таълими агентлиги, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Гёте институти раҳбарияти ҳамда CLAAS, Schneider Group, GIZ, Wilo, Messe Frankfurt, Bericap, telc, Petroline Holding, Motiba, Prosica, GP Günter Papenburg ва Askania Bildung каби компаниялар иштирок этдилар.
Ишбилармонлар кенгаши автосаноат, АКТ, геология ва саноат соҳаларига инвестициялар киритиш масалаларига бағишланди. Йиғилишда “Ўзавтосаноат”, Volkswagen, IT Park, Schwarz Digits, Henkel, CLAAS, Control Union, Telc, Ernst Klett Sprachen, Олмалиқ КМК, Procab, Akfa group ҳамда “Янги Ўзбекистон” университети вакиллари маърузалар билан сўзга чиқдилар. Куннинг якуний қисми икки томонлама музокараларга бой бўлди.


