Тошкентда Ўзбекистон - Германия ишбилармонлар кенгаши доирасида Бизнес-форум ўтказилди
2024-06-05 11:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси бош директори Михаэль Хармс ҳамраислигида ўтган Бизнес-форумда икки мамлакат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Германия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим ва ишончли ҳамкори ҳисобланади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчиликларида тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани, шу жумладан, бизнес муҳитни янада яхшилашга қаратилган ишлар ўзининг юксак самараларини бераётгани таъкидланди.
“Knauf”, “Papenburg”, “Falk Porsche”, “Klaas”, “Commerzbank”, “KfV” сингари кўплаб немис компаниялари ва банклари мамлакатимизда муваффақиятли фаолият юритиб келаётгани юқоридаги фикрларимиз исботидир.
Бизнес-форумда немис компанияларининг илғор тажрибалари асосида “яшил” энергетика, IT, транспорт, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдорлик билдирилди.
