Тошкент шаҳрида “Жаҳонда ва Ўзбекистонда паст углеродли ривожланишнинг янги уфқлари” мавзусида II халқаро илмий-техник анжуман ўтказилди
2025-09-26 19:45:00 / Янгиликлар

#халқаро_анжуман
Тошкент шаҳрида “Жаҳонда ва Ўзбекистонда паст углеродли ривожланишнинг янги уфқлари” мавзусида II халқаро илмий-техник анжуман ўтказилди.
Унда Энергетика вазирлиги, қатор вазирлик ва идоралар, Халқаро молия институтлари, маҳаллий ва хорижий олий таълим ҳамда илмий тадқиқот муассасалари, халқаро компаниялар раҳбарияти ва масъуллари иштирок этди.
Анжуманнинг мақсади — Ўзбекистонда паст угреродли иқтисодиётга ўтиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, илмий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инновацион ечимларни кенг тарғиб қилиш ҳисобланади.
Анжуман доирасида халқаро тажрибалар ўрганилиб, Ўзбекистон энергетика соҳасида углерод чиқиндиларини камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар кенг муҳокама қилинди.



