Тошкент иссиқлик марказининг 4-сонли иссиқлик марказида 100 МВт қувватга эга янги газ-поршенли электр станцияси қурилиши давом этмоқда
2025-07-31 12:40:00 / Янгиликлар

Объектни жорий йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топшириш ражалаштирилган.
Ушбу газ-поршенли электр станцияси ишга туширилгач, йилига ўртача 876 млн кВт·соат электр ва 784 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида 15 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Мазкур электр станция орқали ўртача 365 минг хонадонни электр ва 58 мингта хонадонни иссиқлик энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.








