Энергетика вазирлигида “Гендер тенгликка эришиш стратегияси”нинг тақдимоти бўлиб ўтди
2025-07-25 11:50:00 / Янгиликлар

2025 – 2029 йилларга мўлжалланган ушбу Стратегия Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
Унинг асосий мақсади – энергетика соҳасида аёллар учун тенг имкониятлар яратиш, раҳбарлик лавозимларида уларнинг иштирокини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва гендер стереотипларини бартараф этишга қаратилган.
Тақдимотда энергетика тизимига кирувчи барча ташкилотлардан гендер масалалари бўйича масъул ходимлар иштирок этди. Тадбир иштирокчиларига стратегиянинг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари, амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан ушбу стратегия нафақат ҳужжат сифатида, балки амалий механизм сифатида муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Қатнашчилар ушбу ташаббус энергетика тизимидаги барқарор ривожланиш ва ижтимоий адолатга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.




