Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши халқаро “IndustriALL Global Union” ташкилотига аъзо бўлди
2025-07-15 19:45:00 / Янгиликлар

“IndustriALL Global Union” — дунё бўйлаб 50 миллиондан ортиқ ишчиларни, шу жумладан, тоғ-кон, энергетика ва қайта ишлаш саноатини ифодаловчи 130 мамлакатдаги 550 та аъзо ташкилотни бирлаштирган халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси ҳисобланади.
Аъзо бўлишдан кўзланган асосий мақсад — ходимлар ҳуқуқларини халқаро даражада ҳимоя қилиш, соҳада меҳнат шароитларини яхшилаш ва жамоавий манфаатларни самарали ҳимоя қилишда янгича платформага эга бўлишдан иборат.
Бу қадам Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини халқаро андозалар асосида ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.
