27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни!
2025-06-27 08:00:00 / Янгиликлар

1993 йилдан буён ҳар йили 27 июнь Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.
Оммавий ахборот воситалари ходимларининг иши ниҳоятда мураккаб ва масъулиятли, чунки уларнинг қўлида Ер юзидаги энг кучли қуроллардан бири бўлган сўз турибди.
Улар халқ манфаатларини фидокорона ҳимоя қилиб, бунёдкорлик ва эзгулик хабарчиси бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун ўз байрамларини нишонлаётган барчани ушбу сана билан табриклаймиз ва ҳалол меҳнати, юксак касбий маҳорати ҳамда танлаган ишига фидойилиги учун самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Самарали ижодингизга муваффақиятлар тилаймиз, барча режаларингиз ва ғояларингиз амалга ошсин.

