Тошкентда “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик кўргазмаси бошланди
2025-06-19 14:00:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳридаги “CAEx Uzbekistan” мажмуасида жорий йилнинг 19–21 июнь кунлари бўлиб ўтадиган, Марказий Осиёдаги энг йирик тадбирлардан бири — “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро тадбирига старт берилди.
Унда Энергетика вазирлиги «яшил» энергия манбалари имкониятларини акс эттирувчи стендлар, бир қатор «яшил» лойиҳалар билан фаол иштирок этмоқда.
Зеро, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» энергетикани ривожлантириш барқарор келажакнинг ажралмас қисми бўлиб, бу барчамиз учун умумий вазифадир.









