Истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди
2025-06-17 23:40:00 / Янгиликлар

Хабар берганимиздек, соат 21:00 да Тошкент шаҳридаги «Сокин» подстанциясида носозлик юзага келган эди.
Бунинг натижасида Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилган.
Ушбу носозлик энергетиклар томонидан бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ қайта тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
