Тақсимланган генерация Бразилияда қуёш электр станцияларининг учдан икки қисмини таъминламоқда
2025-03-26 14:30:00 / Янгиликлар

Бразилияда 2024 йилда 3 ГВт қуёш фотоэлектр модули ишга туширилди, натижада мамлакатда қуёш энергетикасининг ўрнатилган қуввати 55 ГВтга етди. Ундан 37,4 ГВт тақсимланган генерация ҳиссасига тўғри келса, 17,6 ГВт умумий электр тармоғига уланган электростанцияларга тегишли.
Бугунги кунда Бразилияда ўрнатилган умумий электр қувватининг 22 фоизи қуёш панеллари ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткич бўйича фақатгина гидроэлектростанциялар устунлик қилади.
Шу билан бирга, Бразилия “Катта йигирмалик” (Г20) давлатлари орасида «тоза» генерация улуши бўйича етакчи ҳисобланади: 2023 йилда мамлакатда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 89 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган. Бу кўрсаткич Г20 давлатлари бўйича ўртача 29 фоизни ташкил этган.
