2024 йилда Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 47,4 фоизи қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинган, бу 2023 йилдагига нисбатан 2,6 фоиз кўпроқ
2025-03-20 12:00:00 / Янгиликлар

2024 йилда Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 47,4 фоизи қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинган, бу 2023 йилдагига нисбатан 2,6 фоиз кўпроқ. Бу ҳақда Yevrostat маълумот берди.
Қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссаси энг юқори бўлган давлат Дания бўлиб, у электр энергиясининг 88,8 фоизини шамол энергияси ҳисобига ишлаб чиқарган. Иккинчи ўринда Португалия (87,4%), унинг электр таъминоти асосан шамол ва гидроэнергия орқали таъминланган. Хорватия эса 73,8 фоиз билан учинчи ўринда бўлиб, электр энергиясининг асосий қисмини гидроэнергия ёрдамида олган.
Малта (15,1%), Чехия (17,5%) ва Кипр (24,1%) давлатлари эса қайта тикланувчи энергия манбалари улуши энг паст бўлган мамлакатлар бўлди.
