Энергетика вазирлиги микро ва кичик гидроэлектр станцияларни қуриш бўйича ташаббускорлар талабини ўрганиш натижаларига асосан, қуйидагиларни эълон қилади:
2025-02-28 16:30:00 / Янгиликлар

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, ушбу манбалар орқали электр энергияси билан таъминлаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субектлари энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида:
Қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектр станцияларни қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорлари (кейинги ўринларда — лойиҳа ташаббускорлари) Энергетика вазирлиги буюртмаси асосида “Е-АУКЦИОН” электрон савдо майдончасида ўтказиладиган ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифини пасайтириб бориш юзасидан электрон ауксион натижалари асосида аниқланади.
Бунда, бошланғич нарх ИИ гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:
қуввати 500 кВтгача бўлган гидроэлектр станцияларга 150 фоиз миқдорида;
қуввати 500 кВтдан 2 МВтгача бўлган гидроэлектр станцияларга 120 фоиз миқдорида;
қуввати 2 МВтдан 5 МВтгача бўлган гидроэлектр станцияларга 100 фоиз миқдорида белгиланади;
Шунингдек, ауксион ғолиби бўлган тадбиркорлик субектларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида тақдим этилади. Бунда, ер участкаси учун ижара тўлови миқдори қонунчиликда ер солиғи тўловчилари учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқни тўлаш тартибини инобатга олган ҳолда аниқланади.
