Январь ойида қарийб 18 млрд сўмлик электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланган истеъмолчилар аниқланган — ҲЭТ
2025-02-06 20:50:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда тизим таркибидаги корхоналар Комплаенс назорат тузилмалари томонидан ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳудудларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Олиб борилган амалий ҳаракатлар натижасида биргина январь ойи давомида Комплаенс назорат хизмати ходимлари ўтказган рейд тадбирлари давомида айрим истеъмолчилар томонидан умумий қиймати 17 411,3 млн сўмлик (10 051 619 минг кВт•соат) электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Тўпланган материаллар юзасидан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилган.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.
