«SNG.Today»: Ўзбекистонда 2025 йилда «яшил» энергия улуши яна 10 фоизга оширилади
2025-01-31 10:15:00 / Янгиликлар

«SNG.Today» интернет нашри “Ўзбекистонда «яшил» энергия улуши 26% гача оширилади” сарлавҳаси остида мақола чоп этди.
“2025 йилда мамлакат энергетика тизимида «яшил» энергия улушини ҳозирги 16 фоиздан 26 фоизга етказиш режалаштирмоқда. Бунинг учун яна 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол станцияси, 160 мегаваттли 5 та йирик ГEС ва 1,8 гигаваттли энергия сақлаш қувватлари ишга туширилади”, – деб ёзади «SNG.Today».
