«E-KON» халқаро танловда “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” деб топилди
2025-01-29 18:30:00 / Янгиликлар

Халқаро профессионал IT ҳамжамияти Global CIO томонидан ташкил этилган халқаро танловда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан амалга оширилган «E-KON» лойиҳаси ёқилғи энергетика соҳасидаги “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” деб эълон қилинди. Бу натижа Ўзбекистоннинг рақамли трансформация соҳасидаги эришган ютуқларидан бири сифатида тарихга кирди.




