Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда
2025-01-29 15:50:00 / Янгиликлар

Хусусан, Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги «Б.Б.Б» МЧЖ раҳбари А.С. жамиятга қарашли бинода ташкил қилинган оҳак цехига ўрнатилган электрон ҳисоблагичнинг тамғасини бузиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 5,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шуни унутмангки, энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.
