«Айванпа» — дунёдаги энг йирик қуёш иссиқлик электр станцияларидан бири бўлиб, АҚШнинг жануби-ғарбидаги Мохаве чўлида жойлашган
2025-01-26 19:05:00 / Янгиликлар
#хорижхабарлари / #яшилэнергия

«Ayvanpa» — дунёдаги энг йирик қуёш иссиқлик электр станцияларидан бири бўлиб, АҚШнинг жануби-ғарбидаги Мохаве чўлида жойлашган.
392 МВт қувватга эга лойиҳа учта концентрацияловчи минорадан иборат бўлиб, улар айлана шаклида кўзгулар — гелиостатлар билан ўраб олинган.
Ҳар бир минора ичида термик туз эритмаси мавжуд бўлиб, қуёш нури уни қиздирганида, иссиқлик энергияси ҳосил бўлади. Бу энергия кейинчалик электр энергияси ишлаб чиқариш учун ишлатилади.


