Навоий ИЭСда қуввати 650 МВт бўлган янги буғ-газ қурилмаси бунёд этилмоқда
2025-01-07 15:00:00 / Янгиликлар

Буғ-газ қурилмаси ишга тушгач, йилига қўшимча 4,8 млрд кВт⋅соат электр энергияси ҳамда 932 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Бунда замонавий, юқори тежамкор технологиялар ҳисобига йилига 870 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Бу ерда маҳаллий ва хорижий компаниялардан 470 нафар малакали муҳандис-техниклар (маҳаллий мутахассислар 420 та) ҳамда 90 та махсус техникалар ишламоқда. Аҳамиятлиси, лойиҳа ишга туширилиши натижасида 347 та янги иш ўрини яратилади.


