Энергия ресурсларидан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш – таъминот барқарорлигига катта ҳисса қўшади
2024-12-15 23:10:00 / Янгиликлар

Соат 21:55.
Сирдарё вилояти — ҳаво ҳарорати -5 даража совуқ.
Тошкент шаҳри — ҳаво ҳарорати -6 даража совуқ.
Энергия ресурсларидан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш – таъминот барқарорлигига катта ҳисса қўшади
Айни вақтда «Ўзэнергоинспекция» томонидан барча ҳудудларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланишларини таъминлаш мақсадида профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари!
Об-ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида электр энергиясига бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда ушбу ресурсдан имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланишингизни, зарурат бўлмаган ҳолларда эса, электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишингизни сўраймиз.
Бу, энг аввало, истеъмолчиларнинг ушбу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишларига, шунингдек, тармоқларда юкламаларнинг ортиб кетишини олдини олишга ҳамда барча истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.



