Олмазор туманидаги Шон-шуҳрат маҳалласи ҳудудида когенерация қурилмасини барпо этиш ишлари 90 фоиз якунланди
2024-11-28 09:00:00 / Янгиликлар

Мазкур лойиҳа “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Туркиянинг «Iltekno» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Замонавий когенерация технологиясининг электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1,2 МВт ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш қуввати 6,4 Гкални ташкил этади.
Қурилма ишга туширилиши натижасида ҳудуддаги 18 та кўп қаватли уй, 1 та мактаб, 1 та ижтимоий соҳа объекти ва бир қатор тадбиркорлик субъектлари барқарор иссиқлик энергияси билан таъминланади.
Ушбу лойиҳа орқали йилига 8 млн кВт⋅соат электр энергияси ҳамда 52 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳага кўра, 10 та янги иш ўрини яратилади.
Айни кунларда когенерация қурилмасини ўрнатиш ишлари якунланиб, тармоққа улаш бўйича созлаш ишлари олиб борилмоқда.




