Бугун, 22 сентябрь — Бутунжаҳон автомобилсиз кун!
2024-09-22 14:00:00 / Янгиликлар

“Шаҳар инсонлар учун маскан, ҳаёт учун маскан” шиори остида шу куни бутун дунё бўйлаб йирик шаҳарлар аҳолиси шаҳар бўйлаб саёҳат қилиш учун автомобиллардан эмас, трамвай, троллейбус, автобус, метро, велосипед каби транспорт воситаларидан фойдаланишади ёки пиёда юришади.
Ўзбекистонда бу акцияни ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказишга қарор қилинган. Мазкур ойда Экология вазирлиги томонидан бошқа идоралар билан биргаликда 25 сентябрь, чоршанба куни Тошкент, Нукус шаҳарлари ва республика вилоятлари маъмурий марказларида “Автомобилсиз кун” ташкил этилади.
Ҳурматли фуқаролар, сиз ҳар ойда камида бир кун автомобилингиздан воз кечиб, шаҳарларимиз ҳавоси ифлосланишини камайтириш ва сифатини яхшилашга ҳисса қўша оласиз. Шундай экан, оммавий ҳаракатга қўшилинг ва биз нафас олаётган ҳаво тоза бўлиши ва атроф-муҳит ҳаёт учун янада яхшиланишига ёрдам беринг!
