Тошкент шаҳридаги «МEИ» миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида 2024/2025-ўқув йили қабул жараёнлари давом этмоқда
2024-08-22 10:00:00 / Янгиликлар

Бу ўқув йили учун қабул жами 500 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан:
Кундузги таълим шакли: 350 та ўрин:
Давлат гранти асосида – 106 та ўрин, тўлов-контракт асосида – 244 та ўрин.
Сиртқи таълим шакли: Тўлов-контракт асосида – 150 та ўрин.
Филиал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4350-сонли қарорига асосан ташкил этилган Давлат олий таълим муассаси ҳисобланади.
Филиалда таълим жараёнлари ва кириш имтиҳонлари РУС ТИЛИДА амалга оширилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш онлайн тарзда қуйидаги таълим йўналишлари бўйича амалга оширилади:
ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ:
- Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси
- Электр энергетикаси ва электр техникаси
- Иқтисодиёт
- Менежмент
- Электроника ва наноэлектроника
- Техник тизимларни бошқариш
- Сифатни бошқариш
Қўшимча маълумотларни Филиалнинг расмий веб-сайти ёки телеграм канали орқали олиш мумкин.
Ҳужжатлар 2024 йил 25 июлдан 28 августгача (шу куни ҳам) онлайн тарзда интернет манзили орқали қабул қилинади.
Маслаҳат маркази иш вақти: 9:00 – 17:00 гача
+998951457741
+998951457742
+998951457743
+998951457744
+998951457745
+998951457746
