Д. И. Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиалида қабул давом этмоқда
2024-08-09 12:45:00 / Янгиликлар

Д. И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети бакалавр, мутахассислик ва магистратура дастурларини тақдим этмоқда:
Бакалавриат (кундузги):
- 18.03.01 Минерал ўғитларнинг кимёвий технологияси;
- 18.03.01 Юқори молекуляр бирикмаларнинг кимёвий технологияси;
- 18.03.01 Дори воситаларининг кимёвий технологияси;
- 38.03.02 Кимё саноати корхонасини бошқариш ва иқтисодиёти;
- 44.03.05 Педагогик таълим;
Бакалавриат (сиртқи):
- 18.03.01 Минерал ўғитларнинг кимёвий технологияси;
- 18.03.01 Юқори молекуляр бирикмаларнинг кимёвий технологияси;
- 20.03.01 Техносфера хавфсизлиги;
- 22.03.01 Материалшунослик ва материаллар технологияси;
Мутахассислик (кундузги):
- 18.05.02 Замонавий энергетика материалларининг кимёвий технологияси;
- 33.05.01 Фармация;
Магистратура:
- 18.04.01 Биологик фаол моддаларнинг кимёвий технологияси; (кундузги)
- 18.04.01 Минерал ўғитларнинг кимёвий технологияси; (кундузги-сиртқи)
Дарслар тўлиқ рус тилида олиб борилади. Битирувчилар халқаро тан олинган Россия дипломини қўлга киритадилар.
-
халқаро тан олинадиган Россия нуфузли дипломи;
-
хорижий талабалар билан бирга истиқболли таълим;
-
«Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорлик асосида амалиёт ўтиш имконияти;
-
ўқишни тамомлаш билан 100% иш билан таъминлаш;
-
ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқот билан интеграция;
-
40% грант ўрин;
Керакли ҳужжатлар:
1. Рус тилига таржима қилиниб ва нотариал тасдиқланган паспорт ёки ИД карта;
2. Рус тилига таржима қилиниб ва нотариал тасдиқланган таълим тўғрисидаги ҳужжат ва илова;
3. Расм 3:4 (4 дона)
4. Папка (ип билан)
5. Конверт (таълим тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш учун).
Маълумот учун:
Биз билан қуйидаги рақам орқали боғланишингиз мумкин: +998712075519 ёки @рхту2024 гуруҳига қўшилишингиз лозим;
Филиал манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-4, 47

