Ўзбекистон Республикасида “Энергетика менежменти тизимлари (фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар)” ІЅО 50001 стандарти жорий этилди
2024-08-05 17:55:00 / Янгиликлар
Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш мақсадида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида 2024 йил 1 августдан бошлаб энергетика менежменти тизими халқаро стандарти (ІЅО 50001) амалиётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида энергетика менежменти тизими халқаро стандартини (ІЅО 50001) амалиётга татбиқ этилиши бўйича Ўзбекистон Республикасида “Энергетика менежменти тизимлари (фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар)" (ІЅО 50001) стандартини жорий этиш бўйича Ўз ДСт ISO 50001:2018 Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти тасдиқланди.
Сертификатлаштирилган иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа ташкилотлари рўйхати ҳамда ишлаб чиқилган талаб кўрсатмалари билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.