Энергетика вазирлигида фуқаролар қабули ўтказилди
2026-02-04 10:15:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 3 февраль куни Энергетика вазирлигида Наманган вилояти Поп туманидаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Деҳқонова Робияхон ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Марҳабо” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Саидов Мақсуд билан фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, вазир ўринбосари Азизхўжа Қобилов ҳамда вазирликнинг тегишли масъул ходимлари иштирок этди.
Учрашув давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар батафсил кўриб чиқилиб, битта мурожаат бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатни ҳал этиш юзасидан эса масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Мазкур масалаларнинг ижроси қатъий назоратга олиниши таъкидланди.





