Халқаро экспертларнинг хулосаларига кўра, Ўзбекистон энг кўп энергия сарфлайдиган мамлакатлар қаторига киради
2026-01-15 10:20:00 / Янгиликлар
#энергия_тежамкорлик

Хусусан, республикамизда биноларнинг якуний энергия истеъмолидаги улуши қарийб 50 фоизни ташкил этиб, бир квадрат метрга тўғри келадиган энергия сарфи Европа мамлакатларига нисбатан бир неча баробар юқори.
Мамлакатимиздаги биноларнинг катта қисми ўтган асрнинг 60-70 йилларида қурилган бўлиб, уларда энергия сарфи даражаси юқорилигича қолмоқда.
Шу боис, ўтган йилда энергия самарадорлик соҳасидаги ислоҳотларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида алоҳида агентлик ташкил этилди. Ушбу тузилмага 2030 йилга қадар иқтисодиётда энергия сарфини камида 20 фоизга, давлат идоралари ва ижтимоий объектларда эса энергия истеъмолини 15 фоизга қисқартириш вазифаси юклатилган.
