Бугун 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни!
2026-01-14 01:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва давлатимиз барқарорлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган барча Ватан ҳимоячиларини самимий табриклаймиз.
Бугунги кунда юртимизда ёқилғи-энергетика соҳаси иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири сифатида барқарор ривожланишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Энергетика тизимида меҳнат қилаётган юз минглаб мутахассисларимиз туну кун истеъмолчиларни энергия билан таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилиб, Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан барча ҳарбий хизматчилар, фахрийлар ҳамда энергетика соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-осойишталик, масъулиятли хизмат ва юксак муваффақиятлар тилаймиз. Ватанимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
