Энергетиклар «Қамчиқ» подстанциясида техник профилактика ишларини амалга оширди
2025-12-26 19:40:00 / Янгиликлар
#электр_энергияси

“Наманган магистраль электр тармоқлари” филиали энергетиклари томонидан «Қамчиқ» довонидаги подстанцияларда навбатдан ташқари кўрик ишлари ўтказилди.
Хусусан, 35/6 кВ кучланишли «Қамчиқ» подстанциясидаги назорат кўригида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун техник профилактика ишлари бажарилди.
Бу ишлар қизиш нуқталарини барвақт аниқлаш ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш имконини беради.


