Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Маматкаримов иштирокида Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида видеоконфренсалоқа орқали навбатдаги онлайн қабул ташкил этилди
2025-12-24 17:30:00 / Янгиликлар
#онлайн_қабул

Унда фуқаролар, тадбиркорлар, шунингдек, электр ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари иштирок этди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан бетон устунларни ўрнатиш, трансформатор пунктларини таъмирлаш, газ босими ва электр таъминоти билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал қилишда амалий ёрдам сўралди.
Ҳар бир мурожаат индивидуал тарзда ўрганилиб, уларнинг қонуний ечимини таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ҳудудлар бўйлаб сайёр қабуллар давом этмоқда.




