БААнинг GSU компанияси ва Тошкент давлат техника университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
2025-11-28 10:00:00 / Янгиликлар

Энергетика вазирлиги, БААнинг “Global South Utilities” (GSU) компанияси ва “Яшил энергия” МЧЖ вакиллари Тошкент давлат техника университетида бўлишди.
Унда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича миллий ва халқаро лойиҳаларни ривожлантириш, замонавий технологик ечимларни жорий этиш, кадрлар тайёрлашнинг замонавий стандартларини шакллантириш ва таълим жараёнларининг амалий йўналишини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
GSU делегацияси университетнинг илмий ва инновацион салоҳияти, ундаги лабораторияларнинг имкониятлари ҳамда ёш мутахассислар билан ишлаш борасидаги тажрибасини юқори баҳолади.
Учрашув якунида томонлар қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун амалий ўқув дастурларини ташкил этиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергетика соҳасида инновасион ташаббусларни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

