Халқаро форум старт олди
2024-04-15 10:40:00 / Вазирлик янгиликлари

– Кейинги йилларда анъанавий ўтказиб келинаётган бу каби форумлар кўплаб давлатлар, шу жумладан Тожикистон Республикаси билан ҳам таълим соҳасидаги алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқишда муҳим платформа вазифасини ўтамоқда. Буҳгунги анжумандан кўзланган асосий мақсад инсон капиталини, юқори интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш, назарий-амалий шакллантириш, касбий маҳоратини ошириш ва икки давлат ҳудудидаги улкан табиий ресурсларни илмий-институционал бошқаришга қодир кадрларни тайёрлашдан иборат.
Шундай экан, мазкур форум кун тартибига қўйилган чуқур ҳамкорликни амалга ошириш ва уни янги чўққига кўтариш бўйича муҳим келишувларга эришиш ҳамда илмий ва таълим соҳасида ўзаро фикр алмашиш имконини беради, – деди Қ. Шарипов.





