Халқаро ҳамкорлик
2024-04-15 10:20:00 / Вазирлик янгиликлари
Халқаро анжуман олдидан Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Тожикистон Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода билан музокара ўтказди.
Қ.Шарипов меҳмонни юртимизга ташрифи билан самимий табриклади. Мулоқот давомида икки мамлакат олий таълим тизими етакчилари охирги йилларда олий таълим, илм-фан соҳаларида ҳамкорлик алоқалари кенгаётганини эътироф этиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришга келишиб олдилар.
Шунингдек, томонлар бугунги форум кун тартибига қўйилган масалалар бўйича фикр алмашиб, унда муҳим келишувларга эришишга ишонч билдиришди.
