ТДИУда "Талабалар лигаси" спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди
2024-09-28 11:20:00 / Вазирлик янгиликлари
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, ТДИУ ректори Тўлқин Тешабаев, 2024-йилги Париж паралимпияси ғолиби ҳамда рекордчиси ва университет битирувчиси Асила Мирзаёрова, профессор-ўқитувчилар, спортчи талаба-ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирнинг кириш қисмида сўзга чиққан вазир Қ.Шарипов мазкур "Талабалар лигаси" спорт мусобақалари келгусида жаҳон ареналарида мамлакатимиз байроғини энг юқориларга кўтарадиган спортчилар етишиб чиқишида муҳим омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, университет ректори Т.Тешабаев Паралимпия чемпиони ва университет битирувчиси А.Мирзаёровага эсдалик совғаларини топширди.
– Мен мана шундай нуфузли олийгоҳда ўқиганимдан фахрланаман ва мени қўллаб-қувватлаб турган барча устозларга раҳмат айтаман, – деди чемпион А.Мирзаёрова.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида старт олган мазкур спорт тадбирларининг навбатдаги мавсуми талаба-ёшларнинг спортдаги кенг имкониятларини кашф этишда алоҳида ўрин тутади.
Тадбирда иштирок этган элимиз суйган санъаткорлар иштирокидаги чиқишлар талаба-ёшларга ўзгача кайфият ва руҳ бағишлади.