Тошкентда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлараро тажриба алмашинув давраси ўз ишини бошлади
2024-09-27 11:25:00 / Вазирлик янгиликлари
Форумда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳам иштирок этиб, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган муҳокамаларда қатнашди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича лойиҳа ва ташаббусларни муҳокама қилиш мақсадида 8 та кластер, хусусан Таълим ва ҳудудларни ривожлантириш қўшма ишчи гуруҳи ўз ишини бошлади.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар, жумладан таълим, илм-фан, ҳудудларни инновацион ривожлантириш соҳаларида жадал ривожланиб бормоқда.
Ушбу тадбир ҳам давлат бошқаруви, иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришиш мақсадида ташкил этилди.