ТАТУ талабаларни турар жой билан қамраб олишга қандай тайёргарлик кўрган?
2024-09-03 09:15:00 / Вазирлик янгиликлари
Масъуллар ахборотига кўра, университетда умумий сиғими 2 421 нафар талабага мўлжалланган 4 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, 352 та ўрин қизлар учун, 1 601 таси ўғил болалар учун ҳамда 468 та имтиёзли ёшлар учун ажратилган. "Талабага мадад" шиори остида "Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази" ташкил этилган. Ушбу марказ орқали университет яқинида жойлашган 1 872 та ижара уйлари ҳақида маълумотлар базаси шакллантирилган.
Ҳозиргача 2 176 нафар талабага ётоқхона учун йўлланма шакллантирилган бўлса, 380 нафар талаба ижара хонадонларига жойлаштирилган.
Вазир учрашув давомида турар жойга эҳтиёжи бор ҳар бир талаба эътиборсиз қолмаслиги, улар янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлашлари учун тайёргарликни кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг Қ. Шарипов олийгоҳнинг қайта таъмирланаётган замонавий спорт комплексидаги иш жараёни билан танишди.