Вазири ўринбосари Жиззах вилоятидаги олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини кўздан кечирди
2024-05-11 10:10:00 / Вазирлик янгиликлари
11 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб, Жиззах давлат педагогика университети ҳамда Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали фаолияти билан танишди.

Дастлаб, Жиззах давлат педагогика университети илмий-инновацион фаолияти ҳамда университетнинг бош биносида ташкил этилган "Steam park" илмий-тадқиқот лабораториясида олиб борилаётган амалий ва инновацион лойиҳалар кўздан кечирилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиалининг Инкубация марказида талабаларнинг инновацион лойиҳалари билан танишилди. "Биотехнология" лабараториясида вазир ўринбосарига "Ёш биотехнологлар" лойиҳаси тақдимот қилинди.
Учрашувлар давомида илмий, амалий ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш жадаллаштириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.









