Гендер тенглик
Хотин-қизлар етакчилиги ва гендер тенглиги: натижалар ва истиқболлар муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 19 июнь куни Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамкорлигида "Хотин-қизлар етакчилиги ва гендер тенглигини таъминлаш: натижа ва истиқболлар" мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов, Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Раиси О.Козихонова, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили А.Фудизи, БМТнинг доимий координатори С.Мачл ва бошқалар Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш ва инклюзив бошқарув тамойилларини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов ўз сўзида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида аёлларнинг иштироки кучайган сари, тизимнинг самарадорлиги ва очиқлиги ҳамда жамиятда эртанги кунга ишонч ҳам ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлаштирилган органларида хизмат қилаётган хотин-қизларни бирлаштирувчи "Ҳарбий аёллар – хавфсизликни таъминлашда" номли республика кенгашини ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Ушбу кенгаш аёллар учун тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорлик қилиш ва лидерлик кўникмаларини ривожлантириш майдони бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Давра суҳбатининг "Хавфсизлик соҳасида хотин-қизлар етакчилигининг истиқболлари" мавзусига бағишланган панел муҳокамалари ҳам қизғин тарзда кечди. Сенаторлар, халқаро ва маҳаллий ташкилотларнинг етакчи экспертлари ва олима аёллар хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг етакчилик салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгашининг масъул котиби Н. Фахриддинова ҳам ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этди.
Тадбир якунида меҳмонларга Миллий кинология маркази кинологлари ва хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди. Шунингдек, иштирокчилар Марказий божхона лабораторияси, Божхона расмийлаштирув маркази ҳамда Таргетлаш ва хавфларни бошқариш маркази фаолияти билан яқин танишдилар.
"Янги Ўзбекистон аёллар олимпиадаси" ғолиблари тақдирланди
Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида "Спорт билан бахтли ҳаёт сари!" шиори остида ўтказилган "Янги Ўзбекистон аёллар олимпиадаси"нинг республика босқичи якунига етди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур спорт тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган фаол хотин-қизлар шахмат, шашка, стол тенниси ҳамда енгил атлетика йўналишлари бўйича ўзаро беллашди.
Олимпиаданинг якуний қисмида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова, Спорт вазири Адҳам Икромов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, спортчи хотин-қизлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тақдирлаш маросимида мусобақаларда юқори натижа кўрсатган иштирокчиларга диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.
Умумжамоа ҳисобида:
1-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси
2-ўрин — Навоий вилояти жамоаси
3-ўрин — Тошкент шаҳри жамоаси
Таъкидланганидек, спорт бугун хотин-қизлар ҳаётида нафақат соғлом турмуш тарзи, балки ўзига ишонч, қатъият, ирода ва жамият ҳаётида фаол бўлишга ундовчи муҳим кучга айланмоқда. Жисмонан соғлом, маънан етук ва иродали аёл соғлом оила, баркамол фарзанд ва мустаҳкам жамият таянчидир.
"Янги Ўзбекистон аёллар олимпиадаси" хотин-қизларнинг спортдаги фаоллигини ошириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳудудларда оммавий спорт ҳаракатини кенгайтириш ва аёллар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.
Мазкур олимпиада минглаб хотин-қизларни соғлом ҳаёт, жисмоний фаоллик ва янги марралар сари руҳлантирган кенг қамровли спорт байрамига айланди.
Нукусда "WOMEN IN TOURISM – 2026" III Марказий Осиё форуми бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-248-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Марказий Осиё минтақасида туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида 4-5 июн кунлари Нукус шаҳрида "WOMEN IN TOURISM – 2026" III Марказий Осиё форуми ташкил этилди.
Форумда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор аёллар, халқаро экспертлар, Марказий Осиё давлатлари делегациялари, шунингдек, туризм ривожига масъул давлат органлари вакиллари иштирок этмоқда.
Мазкур нуфузли тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева ҳам қатнашиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда туризм орқали янги иш ўринлари яратиш масалалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Форумнинг асосий мақсади – аёл тадбиркорларнинг салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасида янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, минтақавий тажриба алмашинувини кенгайтириш ва барқарор иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишдан иборат.
Наманганда сайёр қабул ва тадбиркорлар билан учрашув
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Янги Наманган туманининг "Тараққиёт" саноат ва сервис зонасида сайёр қабул ўтказилди.
Унда Чортоқ, Уйчи, Давлатобод, Янги Наманган туманлари ҳамда Наманган шаҳри аҳолиси иштирок этди.
Сайёр қабул давомида мурожаатчиларнинг бандлик, иш ҳақларини ундириш, имтиёзли кредит ва ссудалар ажратилиши билан боғлиқ муаммолари назоратга олинди ва ижобий ҳал этилди. Муддат талаб этадиган масалалар эса масъулларга йўналтирилди.
Шунингдек, вазир ўринбосари ҳудуддаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Сурхондарёда сайёр қабул ўтказилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Умматой Йўлдошева аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида вилоятнинг Бандихон туманида сайёр қабул ўтказди.
Мазкур қабул давомида 50 нафарга яқин фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, бандлик, иш ҳақларини ундириш, имтиёзли кредит ва ссудалар ажратилиши билан боғлиқ муаммолари назоратга олинди ва ижобий ҳал этилди. Бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
14 та ишбилармон аёлларга грантлар тақдим этилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигидаги "Ўзбекистонда расмий бандликка адолатли ўтиш учун муносиб иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимояни жадаллаштириш" қўшма лойиҳаси доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги муҳим ташаббус амалга оширилди.
Унда 14 та энг истиқболли лойиҳа эгаларига техник кўмак ва кичик грантлар тақдим этилди.
Аввалроқ Қарши, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида норасмий секторда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун салоҳиятни оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилган эди.
Натижада:
▫️69 нафар хотин-қиз ўқувларда иштирок этди;
▫️34 нафари қисқа муддат ичида ўз фаолиятини расмийлаштирди;
▫️бизнес ташаббуслари ва лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.
Мазкур ташаббуслар аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда муносиб иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
"15 май – Халқаро оила куни" муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлиб ўтган мазкур кечада Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Назира Ассалом – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси иштирок этиб, оилавий қадриятлар, садоқат ва маънавий бирлик ҳақида самимий фикрларини билдирди.
Шунингдек, тадбир давомида "Ибратли оила" Республика кўрик-танловида ғолиб деб топилган вазирликнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Шаропов оиласига "Ибратли оила" кўкрак нишони тантанали топширилди. Тадбирда оилавий қадриятларни асраш, жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар ўртасида ҳамжиҳатликни янада кучайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
#safeday_2026 — Меҳнатни муҳофаза қилиш: халқаро ҳамкорлик ва янги ёндашувлар
Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклар – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси ҳамкорлигида ўтказилган бугунги конференцияда иш жойларида тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар эътироф этилди.
Конференция ҳамкор ташкилот – Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги Чинабад Плаза анжуманлар залида ўтказилди.
Мазкур тадбир соҳада инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш, иш жойларида инсон омилига бўлган эътиборни янада кучайтириш, шунингдек, ходимлар саломатлиги ва фаровонлигини устувор йўналиш сифатида белгилашга хизмат қилади.
Конференция доирасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида юқори натижаларга эришган мутахассислар ва ташкилотлар тақдирланди.
Якунда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, психологик хавфларни бошқариш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Бугунги конференция яна бир бор шуни кўрсатдики, психологик-ижтимоий хавфлар – бу алоҳида бир соҳанинг эмас, балки бутун жамият барқарорлигига дахлдор масаладир.
Шу нуқтаи назардан, барчамиз учун умумий хулоса аниқ, иш жойида соғлом муҳитни яратиш – бу танлов эмас, балки заруратдир. Биз бугун бир муҳим тамойил атрофида бирлашдик, тажриба алмашдик. Қачонки, инсон иш жойида ўзини ҳурмат қилинган, ҳимояланган ва қадрланган деб ҳис қилса – бу жамият тараққиётининг энг мустаҳкам пойдеворига айланади – деди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева.
#safeday_2026 — Сукут ортидаги фарёд!
Конференция давомида "Меҳнатни муҳофаза қилиш" ҳафталигига бағишланган қисқа метражли фильм намойиш этилди. Ушбу фильм инсон саломатлиги, хавфсиз меҳнат шароитлари ва ўзаро ҳурматга асосланган муҳит яратиш нақадар муҳим эканини яна бир бор эслатди.
Кўринг! Ўйланг! Ва албатта хулоса чиқаринг!
Бухоро шаҳрида ўтган Осиё хотин-қизлари II форуми доирасида учрашувлар
Бухоро шаҳрида ўтган Осиё хотин-қизлари II форуми доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева БАА Федерал Миллий Кенгаши Раисининг иккинчи ўринбосари, Ўрта Ер денгизи Парламент Ассамблеясининг Аёл парламенти форуми президенти Марям Мажид бинт Танейя ҳамда Саудия Арабистони Мажлис аш-Шўроси Раиси ўринбосари Ҳанан бинт Абдулраҳим Ал-Аҳмадий билан учрашувлар ўтказди.
Мулоқотда Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари билан стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани, давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув чоғида парламентлараро ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар фаолиятини жонлантириш, олий даражадаги келишувлар ижросини таъминлашга қаратилган қўшма "йўл харита"ларини ишлаб чиқиш ва мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, энергетика, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.
Саудия Арабистони Мажлис аш-Шўроси Раиси ўринбосари Ҳанан бинт Абдулраҳим Ал-Аҳмадий билан мулоқот чоғида ҳамкорлик доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг жадал ривожланаётгани, жумладан, энергетика соҳасида қатор компаниялар иштирокида йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта бунёд этилган Имом Бухорий мажмуаси ислом цивилизациясининг йирик маънавий-маърифий марказларидан бири экани алоҳида эътироф этилди ҳамда Ислом цивилизацияси марказининг Гиннесс рекордлари китобига киритилгани муносабати билан самимий табриклар изҳор қилинди.
Томонлар жорий йил сентябр ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Ёш парламент аъзоларининг 12-глобал конференциясида БАА ва Саудия Арабистони парламентлари аъзолари иштирок этиши муҳимлигини қайд этди.
Гендер тенглиги ва халқаро меҳнат конвенциялари
ХМТ конвенциялари доирасида уюшмалар эркинлиги бўйича уч томонлама семинар ўтказилди. Халқаро меҳнат ташкилоти семинарида давлат органлари, касаба уюшмалари, иш берувчилар ва ХМТ экспертлари 87 ва 98-сон конвенциялар доирасида уюшмалар эркинлиги ҳамда жамоавий музокаралар масалаларини муҳокама қилди. Унда халқаро стандартлар, Қўмита тавсиялари, миллий қонунчиликдаги ислоҳотлар ва янги ташаббуслар кўриб чиқилди.
Замонавий меҳнат муносабатларида гендер тенглиги муҳим ўрин тутади. Бу борада Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қабул қилинган халқаро конвенциялар аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашга хизмат қилади.
Дастлабки босқичда қабул қилинган Мажбурий меҳнат тўғрисидаги конвенция (1930 йил) ва Мажбурий меҳнатни бекор қилиш тўғрисидаги конвенция (1957 йил) мажбурий меҳнатни бекор қилишга қаратилган бўлиб, уларда гендер масаласи бевосита ёритилмаган. Бироқ бу ҳужжатлар барча инсонларни мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилиш орқали гендер тенглигининг умумий асосини яратади.
Кейинги йилларда қабул қилинган конвенциялар эса айнан гендер тенглигини таъминлашга қаратилган. Жумладан, Тенг меҳнат ҳақи тўғрисидаги конвенция (1951 йил) тенг қийматга эга меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш принципини белгилайди. Бу аёллар ва эркаклар ўртасидаги маошдаги фарқларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, Меҳнат ва касб соҳасида камситишга қарши конвенция (1958 йил) меҳнат соҳасида жинс асосидаги камситишни тақиқлайди ҳамда барча учун тенг имкониятларни кафолатлайди.
Оила ва меҳнат ўртасидаги мувозанатни таъминлаш масаласи Оилавий мажбуриятли ходимлар тўғрисидаги конвенция (1981 йил)да ўз аксини топган бўлиб, у эркаклар ва аёлларнинг оилавий мажбуриятларни бажаришда тенг иштирокини рағбатлантиради.
Аёлларнинг оналик давридаги ҳуқуқлари Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция (2000 йил) орқали ҳимоя қилинади. Ушбу конвенция декрет таътили, иш жойини сақлаб қолиш ва тиббий хизмат каби кафолатларни назарда тутади.
Иш жойида хавфсиз муҳитни таъминлаш эса Зўравонлик ва тазйиққа қарши конвенция (2019 йил)да мустаҳкамланган бўлиб, у зўравонлик ва жинсий тазйиқнинг олдини олишга қаратилган.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу конвенциялар гендер тенглигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Улар нафақат аёлларни ҳимоя қилиш, балки барча ходимлар учун тенг ҳуқуқ, адолатли меҳнат шароитлари ва хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган.
Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ-33-сонли "Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида вазирлик марказий аппаратида амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур тадбирда вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва тасаруфий ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат-кенгашининг раиси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Р.Турдибоева кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги "Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида" ПФ-33-сон Фармони мазмун-моҳияти ҳақида гапириб, мазкур Фармон мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, айниқса, аёллар ва болаларни ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида мутлақо янги босқични бошлаб берганлигини таъкидлади.
Фармонда жамиятда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, профилактика ишларини кучайтириш ҳамда мазкур соҳада самарали институционал механизмларни жорий этиш назарда тутилганлиги қайд этиб ўтилди. Семинар давомида Фармонда белгиланган устувор вазифалар, жумладан, эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга онгли тайёрлаш, аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчиларга никоҳ ёшини тартибга солиш, никоҳ шартномасини рағбатлантириш, ёш оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга ҳомиладор талаба-қизлар ва ёш оналар учун таълим олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича янгиликлар тушунтирилди. Тадбирда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, жабрланувчиларни ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш, "SOS" чақирув тизимлари, махсус электрон платформалар ва идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, жумладан, вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноятлар бўйича жазо муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек, махсус тайёргарликдан ўтган терговчи ва судьялар институтини жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Семинар якунида иштирокчилар томонидан Фармон ижросини самарали таъминлаш, жамиятда зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш ҳамда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Марат Жўраев БМТ Аҳолишунослик жамғармаси раҳбари билан учрашди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзада хоним билан учрашди.
Учрашувда бандлик, камбағалликни қисқартириш, гендер тенглик ва ёшлар масалаларининг ўзаро боғлиқ жиҳатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги Йўл харитаси имзоланди.
Андижон вилояти ҳокимлигида ПФ-33 бўйича семинар
Андижон вилояти ҳокимлигида бугун ПФ-33 қарори доирасида тарғибот ишларини самарали ташкил этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда вилоят тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этди. Семинарни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари, тарғибот гуруҳи раҳбари Турдибоева Раъно Эшоновна, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари Гиясова Нилуфар Шасаитовна ҳамда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Юнусова Нигора Юсупжоновна олиб бордилар.
Семинар давомида ПФ-33 қарорининг мазмун-моҳияти, аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тарғибот гуруҳлари фаолиятини тизимли ташкил этиш ва жойларда амалий натижадорликка эришиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Андижон давлат тиббиёт институтида талаба-ёшлар билан семинар
Андижон давлат тиббиёт институтида бугун ПФ-33 қарори доирасида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот тарзидаги семинар ташкил этилди.
Мазкур тадбирни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари, тарғибот гуруҳи раҳбари Турдибоева Раъно Эшоновна, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари Гиясова Нилуфар Шасаитовна ҳамда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Юнусова Нигора Юсупжоновна олиб бордилар.
Мулоқот давомида ПФ-33 қарорининг мазмун-моҳияти, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари кенг муҳокама қилинди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этиб, мутасаддиларнинг фикр ва тавсияларини катта қизиқиш билан тингладилар.
Учрашув самимий ва очиқ руҳда ўтиб, ёшлар онгида ижтимоий фаолликни ошириш, келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Янгиланган рейтинг: ТОП-40 бошқарувдаги аёллар
Жорий йил "Юксалиш" ҳаракати томонидан давлат ва жамият бошқарувида фаолият юритаётган раҳбар аёлларнинг йиллик рейтинги янгиланди. Бу йил ТОП-40 рўйхатини шакллантиришда 100 нафардан ортиқ номзод фаолияти экспертлар томонидан таҳлил қилинди. Рейтинг бошқарувдаги натижалар, ислоҳотлардаги иштирок, соҳавий таъсир ва жамоатчилик ишончи каби мезонлар асосида тузилди.
Мазкур ТОП-40 бошқарувдаги аёллар рейтингида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазир ўринбосари Турдибоева Раъно Эшовна ҳам рўйхатда қайд этилган.
Аёл қадри — ҳаёт қадри
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамоасининг йигитлари ҳамкасб хотин-қизларни самимий табрикладилар.
Тадбир давомида азиз ва мўтабар аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни, бетакрор латофати ва меҳру муҳаббати эътироф этилиб, илиқ тилаклар билдирилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Турдибоева Раъно Эшовна "Мўтабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Инсон ресурслари соҳасида янги имконият! Ходимларни танлашда гендер тенглик амалиёти!
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташаббуси билан HR соҳасида тренерларни тайёрлашга гендер тенгликка эришишга қаратилган ўқув дастурига старт берилди!
Дастур халқаро стандартлар асосида ташкил этилган бўлиб, HR мутахассислари учун Training of Trainers ҳамда CIPD Level 3 малака ошириш дастурларини ўз ичига олади. Лойиҳа PwC Academy билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Асосий мақсад — гендер тенглик тамойиллари асосида HR мутахассисларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, замонавий бошқарув ёндашувларини амалиётга жорий этиш ва келажакда HR тренерлари корпусини шакллантириш. Кўп босқичли саралашдан ўтган хотин-қизлар ва эркак иштирокчилар мамлакатимизда HR соҳасини ривожлантириш, замонавий бошқарув маданиятини шакллантириш ва инсон капиталини кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшади.
"Бошқарув тизимида гендер тенгликни таъминлаш механизмлари: гендерга оид аудит тамойиллари"
2026 йил 27 январь куни Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси ҳамкорлигида "Бошқарув тизимида гендер тенгликни таъминлаш механизмлари: гендерга оид аудит тамойиллари" мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир давлат бошқаруви тизимида гендер тенгликни таъминлаш, гендерга оид аудит (ФИТА) тамойилларини жорий этиш, шунингдек, ушбу аудит натижалари асосида самарали бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш масалаларига бағишланди.
Тадбирда Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая сўзга чиқиб, давлат бошқарувида гендер тенгликни таъминлашнинг устувор аҳамиятини, шунингдек, мазкур йўналишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий салоҳиятни ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Семинар доирасида машғулотлар интерактив форматда ташкил этилиб, иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий муҳокамаларда қатнашдилар. Гуруҳли ишлар жараёнида тингловчилар экспертлар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб, гендерга оид аудитни амалиётда қўллаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар, шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқдилар.
Семинар дастури доирасида гендерга оид аудит тушунчаси ва унинг асосий тамойиллари, баҳолаш йўналишлари ҳамда методологияси, аудит натижалари асосида кейинги чора-тадбирларни режалаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, давлат ташкилотларида гендерга оид аудитни ўтказиш босқичлари, гендер рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича вазирлик ва идоралар олдида турган вазифалар юзасидан маълумотлар берилди.
Тадбир якунида иштирокчилар билимларини мустаҳкамлаш мақсадида чиқиш тестларини топширдилар ҳамда уларга сертификатлар топширилди. Мазкур ўқув-семинар давлат бошқарувида гендер тенгликни таъминлашга хизмат қилувчи механизмларни такомиллаштириш ва мутасадди ходимларнинг профессионал салоҳиятини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Мазкур семинарда вазирлик Юридик таъминлаш бўлими бош юрисконсульти Н. Фахриддинова иштирок этди ҳамда "Бошқарув тизимида гендер тенгликни таъминлаш механизмлари: гендерга оид аудит тамойиллари" ўқув курсини тугатди, унга халқаро тоифадаги гендер аудит сертификати берилди.
Президент кубоги финали: Бандлик вазирлиги аёллар жамоаси "Энг яхши динамика" номинациясида тақдирланди
Бандлик вазирлиги Гимнастрада бўйича Президент кубогининг финал босқичида "Энг яхши динамика" номинацияси бўйича 2-ўринни эгаллади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этиш, мунтазам жисмоний фаолликни ҳаёт тарзига айлантиришга қаратилган "Гимнастика барча учун" шиори остида Гимнастрада бўйича Президент кубоги – 2025 мусобақаларининг финал босқичи ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 40 дан ортиқ жамоа, жами 900 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди.
13.12.2025
БМТ-Аёллар тузилмаси форуми
Жорий йилнинг 11 декабр куни БМТ-Аёллар тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича аёллар минтақавий бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Давлат сиёсати ва Бошқаруви Академиясида "Гендерга асосланган зўравонликка чек қўйиш бўйича Марказий Осиё альянсининг йиллик форуми: Зўравонликсиз келажак учун минтақавий ҳамкорлик" мавзусида халқаро форум ўтказилди.
Форумда гендер зўравонлигининг олдини олиш ва унга жавоб қайтариш соҳасида мамлакатларнинг ютуқлари ва энг яхши амалиётлари тақдим этилди.
Шунингдек, хотин-қизларни ҳимоя қилишда интерсекциал ёндашув каби гендер зўравонликка оид долзарб мавзулар, рақамли хавфсизлик ва онлайн зўравонлик каби янги муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Марказий Осиё гендер асосидаги зўравонликка барҳам бериш альянси (CA Альянси) аъзолари ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш ва Альянснинг 2026 йилга мўлжалланган устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
11.12.2025
28 ноябр — 16 кунлик тарғибот тадбирлари
Жорий йилнинг 28 ноябр куни "25 ноябр — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни" муносабати билан "Аёллар ва қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик" мавзусидаги 16 кунлик тарғибот тадбирлари доирасида "Оила мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка муросасиз муҳитни яратиш" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини ошириш бўйича илғор илмий-амалий тажрибаларни муҳокама қилиш, ислоҳотларни илмий асосда таҳлил этиш, давлат сиёсати ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ, бандлик ва ижтимоий ҳимоя соҳалари кесимида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадбир иштирокчилари рақамли маконларни барча хотин-қизлар учун хавфсиз, соғлом ва имкониятлар яратадиган муҳитга айлантириш мақсадида мувофиқлаштирилган ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини қайд этиб, рақамли зўравонликка қарши курашиш бўйича таклиф ва ташаббусларини билдирди.
28.11.2025
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши халқаро анжуман ўтказилди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети томонидан "Зўравонликка қарши 16 кун" лойиҳаси доирасида "Жамият барқарорлигини таъминлашда аёлларнинг ўрни ва роли: хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка муросасиз муҳитни яратиш" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Файзиева, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева, Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Озода Исломова билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти вакили сиёсат фанлари доктори Мунира Қаҳҳарова иштирок этди.
Улар гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, мазкур йўналишларда илмий-тадқиқот фаолиятини кенгайтириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
25.11.2025
Хавфсизлик ва қадр-қиммат – ҳар бир инсоннинг фундаментал ҳуқуқидир. Бугун биз "Зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик" кампаниясини бошлаш орқали ушбу тамойилларни рақамли маконда ҳам таъминлашга бўлган қатъий содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз. Рақамли зўравонликнинг оқибатлари худди ҳаётий зўравонлик каби чуқур ва оғриқли эканини, у инсоннинг шахсий тинчлиги ва хавфсизлигига рахна солишини англашимиз муҳимдир.
Албатта, ҳар бир фуқаронинг рақамли муҳитда ҳам ўзини ишончли ҳимояда ҳис қилишини кафолатлаш – бизнинг асосий вазифамиз. Шу боис, биз қонунчиликни халқаро меъёрларга мослаштириш, жабрланганларга тезкор ва самарали ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда ҳар бир мурожаат адолатли ечим топиши учун тинимсиз ишлаяпмиз.
Бироқ, энг мукаммал қонунлар ҳам жамиятнинг фаол иштирокисиз кучсиздир. Зеро, зўравонликка қарши кураш муайян кунлар билан чегараланмайди – бу ҳар кунги масъулиятдир.
25.11.2025
Бандлик вазирлиги жамоаси "Хон-атлас" челленжида
#хон_атлас_2025
Миллий қадриятларга муҳаббат – юксак маънавият тимсоли
Мамлакатимизда анъанага айланаётган "Хон-атлас" фестивали ҳар йили кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Мазкур фестивалнинг асосий мақсади – миллий либосларимиз, юртимизга хос матолар ва улар орқали бой тарихий ва маданий меросимизни асраб-авайлаш, ёш авлод қалбида ўзлигимизга ҳурмат ва ифтихор туйғусини кучайтиришдан иборат.
Шу муносабат билан сентябр ойи давомида юртимиздаги барча корхона ва ташкилотларда "Хон-атлас" ойлиги кенг нишонланди.
Мазкур челленжда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг хотин-қизлар жамоаси ҳам фаол иштирок этди.
30 сентябр 2025 йил
Қишлоқ хўжалиги сиёсатида гендер тенглиги — миллий мулоқот
2025 йил 27 июн куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамкорлигида "Қишлоқ хўжалиги сиёсатида гендер тенглиги – барқарор қишлоқ ривожланишининг асоси" мавзусида юқори даражадаги миллий мулоқот ўтказилди.
Мазкур тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Р.Турдибоева иштирок этди ва "Миллий дастурлар ва идоралараро мувофиқлаштириш орқали қишлоқ аёлларини иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш" мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида илк бор тасдиқланган 2025–2030 йилларга мўлжалланган Гендер стратегияси тақдимоти, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг мазкур Стратегияни амалга ошириш доирасида идоралараро ва халқаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда турли вазирликлар, халқаро ташкилотлар, сенаторлар, олимлар, тадқиқотчилар, фермерлар ва талабалар иштироки этди.
27.06.2025
ТДТ — Боку, иккинчи йиғилиш
Жорий йилнинг 11–12 июн кунлари, Озарбайжон Республикаси Боку шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатларнинг оила масалалари ва ижтимоий сиёсат учун ваколатли вазирлари ва муассасалари раҳбарларининг иккинчи йиғилишида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Р. Турдибоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Р.Турдибоева оила институтини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.
Тадбир иштирокчилари томонидан йиғилиш давомида оила институтини муҳофаза қилиш ташаббусларини илгари суриш, хотин-қизларнинг турли соҳалардаги ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба алмашиш масалаларида ҳамкорлик таклиф этилди.
Мазкур масалалар экспертлар томонидан ишланиб, ТДТга аъзо мамлакатларнинг оила масалалари ва ижтимоий сиёсат учун ваколатли вазирлари ва муассасалари раҳбарларининг иккинчи йиғилиши якуни бўйича Коммюнике имзоланди.
Тадбир доирасида қатор учрашувлар ташкил этилди. Хусусан, Озарбайжон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекцияси хизматининг департамент ва бўлинма мутахассислари иштирокида учрашувда Давлат меҳнат инспекцияси хизматининг EMAS рақамли платформасида иш юритиши бўйича тажриба алмашилди.
EMAS — меҳнат ва бандлик соҳасини рақамлаштиришга йўналтирилган ягона электрон платформа бўлиб, унда барча асосий иштирокчилар: иш берувчилар, ишчилар, давлат органлари ва хизмат кўрсатувчи марказлар интеграция қилинган.
12.06.2025
Тошкентда Туркийзабон давлатлари аёллар жамоат ташкилотлари конференцияси
Тошкентда Туркийзабон давлатлари аёллар жамоат ташкилотларининг халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева "Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлиги" мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Маълумот учун: бугунги кунда вазирлик томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, улар учун янги имкониятлар яратиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги давлат ижтимоий буюртмасини бажариш бўйича Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси билан яқин ҳамкорлик ўрнатмоқда. "Касана.uz" платформаси орқали аҳоли орасида касаначилик фаолиятини кенг тарғиб қилиш" лойиҳаси ана шу ҳамкорликнинг самараси бўлади.
28.05.2025
"Мажбуриятдан ҳаракатга" — ЮНИСЕФ билан давра суҳбати
Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ҳамкорлигида "Мажбуриятдан ҳаракатга: болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича стратегия ва миллий истиқболлар" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давлат идоралари раҳбарлари, суд-ҳуқуқ тизими, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, ёшлар ҳамда Марказий Осиёдаги хорижий давлатлар элчилари иштирок этган мазкур тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева ҳам ўз маърузаси билан қатнашиб, болаларнинг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, уларнинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатимизнинг асосий мажбуриятларидан бири эканлигини таъкидлади.
Конференция доирасида болаларни ҳимоя қилишга қаратилган кўп тармоқли стратегия ва миллий ҳаракатлар режасининг тақдимоти, болалар ҳуқуқларини тарғиб қилувчи "Ҳаққим бор" номли қисқа метражли фильм намойиши ҳамда "Богота ҳаракатлар чақириғи" доирасида Миллий Мажбуриятлар эълон қилинди. Бу Мажбурият Ўзбекистон томонидан сўнгги икки йил ичида болаларни ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган қатор муҳим ҳуқуқий ва институционал ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. "Болаларни ҳар қандай зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг кучга киргани ҳам бу йўлда муҳим қадам бўлди.
Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг болаларни ҳимоя қилиш йўналишидаги қатъий сиёсий иродасини намоён этиш, амалий чораларни белгилаш ҳамда халқаро тажриба алмашиш учун муҳим мулоқот майдонига айланди.
28.05.2025
UN Women ваколатхонаси очилди
Тошкент шаҳрида "БМТ-Аёллар" (UN Women) ташкилоти расмий ваколатхонаси очилди.
Унинг очилиш маросимида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева ҳам иштирок этди.
БМТ Аёллар ваколатхонасининг фаолияти:
— миллий институтлар билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш;
— аёлларнинг иқтисодиёт, сиёсат ва рақамли ривожланишдаги иштироки учун кенг йўл очиш;
— халқаро тажриба ва инвестицияларни жалб этиш;
— аёллар ҳуқуқи соҳасида барқарор ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш каби янги имкониятлар эшигини очади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу муҳим санада мамлакатимизнинг гендер стратегияси доирасида биринчи ташаббус — давлат бюджети қарорларини гендер жиҳатдан баҳолаш жараёни ҳам бошлаб берилди. Мазкур ташаббус БМТ Аёллар ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилади. Бу эса гендер тенглиги масалаларини давлат сиёсатига тизимли интеграция қилиш йўлида муҳим қадамлардан биридир.
27.05.2025
"Менинг оилам — менинг фахрим!"
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Халқаро оила куни муносабати билан шу мавзуда маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг оила аъзолари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тожибар Азизова, ўғли – хонанда Азиз Азизов, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг қизи Нозима Юсуф ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби – шоир Муҳиддин Абдусамад иштирок этиб, йиғилганларга оиланинг муқаддаслиги, фаровон ва бахтли яшаш умрнинг мазмуни эканлиги ҳақида ҳаётий хотираларни сўзлаб беришди.
Санъат ва шеърият вакилларининг дилтортар куй-қўшиқлари ва ижод намуналари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
15.05.2025
Меҳнат кодексига шарҳ — Швейцария ёрдамида
Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги молиявий кўмагида Меҳнат кодексига шарҳ тайёрланмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Иш берувчилар конфедерацияси, Олий таълим муассасалари вакиллари, блогерлар ҳамда меҳнат соҳаси экспертлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, Меҳнат кодексига шарҳ тайёрлаш лойиҳасининг асосий мақсади – аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, Меҳнат кодекси нормаларини талқин қилишдаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш ҳамда ходим ва иш берувчилар ўртасидаги низоларни камайтиришдир.
Меҳнат кодексига шарҳ тайёрлаш жараёнига нафақат экспертлар, балки иш берувчи ва ходимларни ҳам жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди. Бундай ёндашув мазкур лойиҳани сифатли ва манфаатлар мувозанатини сақлаган ҳолда амалга ошириш учун самарали механизмларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Семинар иштирокчилари лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган "Меҳнат кодексига шарҳлар тайёрлаш методологияси" мавзусидаги тақдимот билан ҳам яқиндан танишди.
Мулоқот якунида Меҳнат кодексига шарҳларни ишлаб чиқувчи муаллифлар таркибига киритиш учун номзодлар рўйхати тақдим этилди.
30.04.2025
28 апрель — "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни"
28 апрель – "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни" муносабати билан 28 апрелдан 2 майга қадар Республикамизда "Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги" бўлиб ўтди.
Ҳафталик доирасида пойтахтимиздаги "Hyatt Regency" меҳмонхонасида "Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли" мавзусида халқаро конференция ташкил этилди. Унда соҳага алоқадор 30 дан ортиқ халқаро экспертлар иштирок этди. Тадбирда рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг меҳнатни муҳофаза қилиш тизимидаги ўрни, ишлаб чиқаришдаги хавф-хатарларни автоматлаштирилган тарзда аниқлаш, мониторинг қилиш ва олдини олишга хизмат қилувчи илғор технологик ёндашувлар муҳокама қилинди.
Мазкур конференция рақамлаштириш асосида ходимларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлашда реал ва аниқ ечимлар ишлаб чиқишга йўналтирилди. Конференцияда Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари Паскаль Аник ва Милан Петковски "Меҳнатни муҳофаза қилиш статистикаси" ҳамда "Ўзбекистон миллий қонунчилигининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ХМТнинг конвенцияларига мувофиқлиги таҳлили" мавзуларидаги чиқишлари билан қатнашди. У умумий мақсадларга эришиш учун турли ташкилотлар — давлат хизматлари, иш берувчилар, касаба уюшмалари ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Тадбир давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан "Меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши иш берувчи" ва "Меҳнат муҳофазасининг энг яхши ходими" танлови ғолиблари тақдирланди.
28.04.2025
Парламент аёл аъзолари форуми
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Парламент аёл аъзолари форуми бўлиб ўтмоқда.
Унда дунёнинг турли бурчакларидан 200 дан ортиқ парламент аъзолари, аёл-етакчилар ва экспертлар гендер тенглик, аёлларнинг сиёсий етакчилиги ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ энг муҳим масалаларни муҳокама қиладилар.
Парламент аёл аъзолари форуми 40 йиллик фаолияти давомида аёлларнинг сиёсий жараёндаги иштирокини кенгайтиришга ва гендер тенгликни илгари суришга хизмат қилиб келмоқда.
Мазкур нуфузли форумда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева ҳам ўз маърузаси билан иштирок этиб, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглик ва бандликни таъминлаш орқали уларнинг турли соҳалардаги фаоллигини оширишда парламентлараро ҳамкорликнинг аҳамияти муҳимлигини таъкидлади.
Ассамблея доирасидаги барча тадбирлар 5–9 апрель кунлари "Tashkent City" халқаро бизнес марказининг Конгресс холида бўлиб ўтади. Шунингдек, Ассамблея доирасида муҳим халқаро ҳужжатлар, жумладан, Тошкент декларацияси қабул қилинади.
06.04.2025
Ўзбекистон мамлакат платформаси круглый стол
Жорий йилнинг 25 феврал куни Ўзбекистон мамлакат платформасининг навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ва хорижий экспертлар, қатор вазирликлар, халқаро молия ташкилотлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Мамлакат платформаси "Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга оширишда ҳукумат ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиришда муҳим механизм бўлиб хизмат қилади. Мамлакат платформаси ҳукуматнинг асосий вазирликлари ҳамда стратегик ислоҳотлар ва инвестициянинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорларни бирлаштирувчи 13 та сектор ишчи гуруҳи орқали фаолият юритади.
Тадбирда масъуллар 2025–2030 йилларга мўлжалланган Давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда молиялаштириш жараёнини рақамлаштириш, атроф-муҳит ва гендер тенглиги тамойилларига асосланган молиялаштириш каби устувор йўналишларда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.
26.02.2025
Фуқаролик жамияти ҳафталиги — форум
3 декабр куни Фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида "Ижтимоий масъулият ва ижтимоий тадбиркорлик" жамоатчилик форуми бўлиб ўтди.
"Юксалиш" ҳаракати томонидан шериклар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда давлат органлари, ишбилармон доиралар, халқаро экспертлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қатнашди.
Форум якунида ижтимоий масъулиятли бизнесни тушуниш маданиятини шакллантириш, ижтимоий масъулиятдан ижтимоий бизнесга ўтиш, шунингдек, замонавий бизнес менежерларини тайёрлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
03.12.2024
Демографик дивиденддан фойдаланиш бўйича конференция
"Ўзбекистонда демографик дивиденддан фойдаланиш: инсон капиталини ривожлантириш орқали аёллар ва ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш" мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.
UNFPA, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ва халқаро ташкилотлар мутахассислари ва экспертлар Ўзбекистоннинг демографик устунлигидан фойдаланиш стратегияларини ўрганиш учун йиғилдилар.
Конференция демографик барқарорлик ва тенденцияларни ҳал қилиш учун ҳукумат вакиллари, хусусий сектор раҳбарлари, илмий доиралар ва фуқаролик жамиятини бирлаштирган юқори даражадаги мулоқотлар учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.
Тадбир якунида демографик имкониятларни барқарор иқтисодий ўсишга айлантириш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини такомиллаштириш, аҳоли сонининг ўсишига мос иш ўринларини яратиш бўйича амалий тавсияларни ўз ичига олган кенг қамровли якуний ҳужжат ишлаб чиқилди.
22.11.2024
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Британия ҳукумати кўмагида ташкил этилган "Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик" халқаро кампаниясининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Зўравонликка қарши курашишнинг миллий ва халқаро даражадаги ҳамкорлик ва истиқболлари муҳокама қилинди.
"16 кун фаоллик" кампанияси доирасида Ўзбекистон бўйлаб гендер зўравонликка қарши кураш, хабардорликни ошириш, мулоқотни ривожлантириш ва ҳаракатларни сафарбар қилишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
25.11.2024
Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш
Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш ва улар фаолиятини рағбатлантириш масаласига бугунги кунда давлат томонидан катта эътибор бериб келинмоқда.
Статистик рақамларга қарайдиган бўлсак, 2024 йил 1 январь ҳолатига мамлакатимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг 95 мингдан ортиқ хотин-қизлар бошқармоқда, шунингдек, бугунги кунда 111 минг нафардан ортиқ аёллар якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритмоқда.
"Тадбиркор аёл – қаҳрамон аёл" мавзусида ўтказилган тадбир ҳам соҳадаги ишлар исботи ва келгусидаги мақсадлар учун дебочадир.
Ушбу форум жараёнида ижтимоий ҳимоя реестрида турувчи ишсиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, республика ҳудудларидан таклиф этилган 30 нафар аёлларга йирик тадбиркор аёллар томонидан ўзини ўзи банд қилишлари учун қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаш печлари, тикув машиналари, касбга ўқиш курслари учун бепул ваучерлар, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, қандиллар тақдим этиш аукцион усулида ўтказилди.
Тадбир натижасида Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари ва тадбиркорлар ўртасида жами 57 та меморандум имзоланиб, уларга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож 2000 га яқин хотин-қизлар учун иш ўринлари яратилади.
27.11.2024
Бандлик ва ижтимоий ҳимояни уйғунлаштириш орқали ижтимоий адолат
Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда "Бандлик ва ижтимоий ҳимояни уйғунлаштириш орқали Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш" мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда Халқаро Меҳнат ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари, дипломатик корпус вакиллари, олимлар ҳамда мутахассислар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ҳамда Халқаро Меҳнат ташкилоти билан йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик алоқалари натижасида мамлакатимиз меҳнат соҳасида юқори натижаларга эришаётганини қайд этди.
Хусусан, мажбурий ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилиб, яшил иқтисодиётга асосланган муносиб меҳнат шароитларини жорий этишга жадал киришилгани, Ўзбек пахтасига қўйилган бойкотнинг бекор қилиниши халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаб, жаҳоннинг машҳур брендлари мамлакатимиз бозорига кириб келганлиги алоҳида эътироф этилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланишини мамлакатимизнинг меҳнат соҳасидаги ютуқлари эътирофи, қолаверса ушбу ташкилот билан йўлга қўйган яқин ҳамкорлигининг самараси дейиш мумкин.
Маъмурий Кенгашга аъзолик давлатимиз учун меҳнат ва ижтимоий адолат масалалари бўйича глобал кун тартибини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнида фаол иштирок этиш, ижтимоий меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича конструктив таклифлар киритиш учун янги имкониятлар яратади.
Маълумки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг ажралмас қисми саналади.
Бу борада кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасига катта эътибор қаратилиб, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари тармоғи кенгаймоқда. Тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратилиб, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилмоқда. "Яшил" иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия самарадорлиги ва қишлоқ хўжалиги каби экологик тоза тармоқлар жадал ривожланмоқда.
Амалга оширилган ислоҳотлар Ўзбекистондаги бандлик кўрсаткичларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади. Мамлакатдаги ишсизлик даражаси 2020 йилдаги 10,5% дан 2024 йилга келиб 6,8% га тушди.
Камбағаллик даражаси эса 2021 йилдаги 17%дан 2023 йил сўнггига келиб 11%га тушди.
Анжуман доирасида ташкил этилган панел сессияларда иштирокчилар "Меҳнат меъёрлари ва ҳуқуқларининг бугунги кундаги ҳолати", "Фуқаролик фаоллик ва меҳнат ҳуқуқлари учун майдон", "Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг истиқболдаги йўналишлари", "Яшил иқтисодга ўтиш учун муносиб меҳнат иш ўринларини молиялаштириш" ва бошқа мавзулардаги маърузалари билан иштирок этди.
"Қирсадақ" маҳалласи мисолида хотин-қизлар бандлиги таъминланади
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл ҳамда Оққўрғон туманларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ишларини маҳалладан бошлаш бўйича намунавий тизим ишлаб чиқилган эди.
Ишчи гуруҳ ташрифидан сўнг, "Қирсадақ" маҳалласида хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича ишлар мутлақо янгича ёндашув ва тизим асосида йўлга қўйилди.
Жумладан, республика бўйича маҳаллалар кесимида ишлаш истагини билдирган 589 минг хотин-қизларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилиб, ҳудудлар кесимида 2024 йилда 252 885 нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилди.
Қолаверса, Халқ банки, Микрокредитбанк, Бизнесни ривожлантириш банки орқали хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга оид 250 та тавсиявий бизнес-лойиҳа тайёрланди.
Ушбу ишларни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш мақсадида селектор тарзида ўтказилган республика семинарида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева аёллар бандлигига кўмаклашиш борасидаги ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Маълумот учун, Давлат раҳбарининг топшириғига асосан 2024 йилда 9442 та маҳалладаги 580 минг нафарга яқин ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш, 205 минг нафар хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш, оилавий тадбиркорлик учун кредитларнинг камида 40 фоизини аёллар таклиф этган лойиҳаларга йўналтириш режалаштирилган.
Вазирлик ва унинг тизимида "Гендерга оид аудит" текшируви ўтказилмоқда
Май-июн ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Гендерга оид аудит ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан тегишли тадқиқот ўтказилмоқда.
Маълумки, 2022 йил 15 декабр куни "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-809-сон Қонунига асосан Гендерга оид аудитни ўтказиш вазифаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига юкланган бўлиб, тасдиқланган уч йиллик режага асосан давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида ўтказилиши белгиланган.
Бунда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, шунингдек гендерга доир комплекс ёндашув ўрганилади ҳамда баҳоланади.
Гендерга оид аудитнинг асосий вазифалари:
давлат органлари ва ташкилотларида хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбатини ўрганиш;
давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятини гендерга доир комплекс ёндашув асосида ташкил этганлигини ўрганиб чиқиш;
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилиш ҳолатини баҳолаш.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан вазирликда Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилганлиги ҳамда унинг фаолияти, шунингдек вазирлик марказий аппарати ва унинг тизимида умумий ходимлар сони хотин-қизлар ва эркаклар фоизларда кўрсаткичлари, захира кадрлар базаси, касбий тайёргарлиги, малака оширганлиги, ходимларнинг саломатлиги, гендерга доир комплекс ёндашув асосида давлат дастурлари ва йўл харитaлари ва чора-тадбирлари ижроси, локал ҳужжатларда меҳнат муносабатларига оид иш берувчининг якка тартибдаги қабул қилинган ҳужжатлари — меҳнат шартномалари, жамоа келишуви, жамоа шартномаси, Ички меҳнат тартиби қоидалари, дам олиш вақтлари, меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, интизомий жазолар, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилганлиги ўрганилмоқда.
"Янги Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси" семинар
"Янги Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини истиқболдаги мақсадларини амалга оширишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ўрни" мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
27 июн куни Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Гендерга оид аудит ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан амалий семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Турдибоева Раъно Эшовна кириш сўзи билан Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Қонунни ижроси, шунингдек, бугунги кунда вазирликда гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, ҳозирги кунда вазирликда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда вазирлик ва идоралардан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан гендерга оид аудит ўтказилаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Семинарда бир неча маърузачилар иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари, Бош меҳнат техник инспектори Тўйчиев Дусмурод Тўйчиевич 2022 йил 15 декабр куни қабул қилинган ЎРҚ-809-сон Қонун билан "гендерга оид аудит" тўғрисида янги механизм киритилганлиги, махсус нормалар билан унинг асосий вазифалари, гендерга оид аудитни ўтказиш ҳамда унинг натижаларини кўриб чиқиш тартиби мустаҳкамланганлиги ҳақида гапириб, гендерга оид аудитни ўтказиш вазифаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига юкланганлигини ва тасдиқланган уч йиллик режага асосан давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида ўрганиш ўтказилаётганлигини айтиб ўтди.
Айнан мана шу аудит доирасида ишчи гуруҳнинг мутахассислари томонидан ўтказилган амалий семинарда мутахассислар "Давлат органлари ва ташкилотларида гендер аудитни ўтказиш услубияти тўғрисида", "Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш масалалари, эришилган натижалар ва устувор вазифалар" ҳамда гендер бўйича қонунчиликларнинг мазмунига батафсил тўхталиб ўтишди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази директори, фалсафа доктори, доцент Моҳира Холиқова "Ўзбекистонда олиб борилган гендер сиёсати инсон ҳуқуқларини кафолатлашнинг муҳим мезони" мавзусида ходимлар учун қизиқарли амалий тренинг ташкил этди.
Ўзаро савол-жавоблар ва суҳбат тарзида ташкил этилган ушбу семинарда ходимлар мазкур йўналишдаги билимларини яна мустаҳкамлаб олишди.
Малайзия — Ҳукуматлараро комиссия
Малайзия давлатида Савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева ҳам иштирок этди.
Тадбирда вазир ўринбосари мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган натижалар, шунингдек Халқаро меҳнат қонунчилигида гендер тенглик нормаларини миллий қонунчиликка татбиқ этилиши юзасидан маъруза қилди.
Охирги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сезиларли ўсишга эришмоқда. Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда гендер тенглик принципларига риоя этилиши бўйича қатор давлатлар билан бирга Малайзия тажрибалари ҳам ўрганилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.
Малайзиянинг камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича "Мадани" ҳамда кам таъминланган оилалар билан ишлаш йўналишида "E-Kasih" ва "Azam" дастурлари мавжуд.
Туркия — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Туркияда ушбу давлатнинг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги раҳбарияти билан учрашди.
Мулоқотда гендер тенглик принципларига риоя қилган ҳолда миллий малака тизимини ривожлантириш, шу жумладан касбий стандартларни ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини тайёрлаш ва малакани баҳолаш бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда айни йўналишлар бўйича англашув меморандумини имзолаб, йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олинди. Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассисларини жорий йил давомида тажриба алмашиш мақсадида Туркияга юбориш, инсон ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган касбларни мажбурий сертификатлаштириш тизимини Ўзбекистонда тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳам бир қатор таклифлар ўртага ташланди.
БМТ Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиясининг навбатдаги сессияси доирасидаги Марказий Осиё ва Озарбайжон учун маслаҳатлашувлари Тошкентда ўтказилди. Учрашувда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили иштирок этди.
Туркия Оила ишлари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида хотин-қизлар билан ишлаш бўлимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Туркия давлатининг гендер ва оилавий зўравонлик, гендер тенглиги ва гендер асосидаги зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати, вазирликнинг гендер ва оилавий зўравонлик хавфи остида бўлган шахсларга хизмат кўрсатишдаги роли, шунингдек, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, аёлларнинг реинтеграцияси ва эркаклар ва ҳуқуқбузарлар (зўравонлар) билан ишлаш, бу борада идоралараро ишлаш механизмлари ва усуллари, хизматлар кўрсатиш механизмини такомиллаштириш бўйича тажрибаси ўрганилди. Учрашувда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили иштирок этди.
"Бизнесда гендер мувозанатнинг роли"
15 май куни "Бизнесда гендер мувозанатнинг роли. Гендер муносабатга йўналтирилган иш берувчи" мавзусидаги III халқаро анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур конференциядан кўзланган мақсад ишбилармонлик муҳитида Гендер сиёсатида бугунги кундаги ҳолатини муҳокама қилиш, шунингдек гендер тенгликни ҳисобга олган ҳолда меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Вазир ўринбосари Р.Турдибоева ҳамда халқаро экспертлар ўз тажрибалари билан бўлишиб, бугунги кунда Ўзбекистонда иш берувчиларнинг аҳоли бандлигини таъминлашда гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, шу билан бир қаторда аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат бозорида ўз ўринларини топиши, касб-ҳунарга ўқитиш, аёлнинг меҳнат қилиши учун ҳеч қандай тазйиқ ва зўравонликларсиз имконият ва шароитлар яратиш борасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.
Халқаро экспертлар томонидан мамлакатда гендер тенглик борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.
Халқаро иш берувчилар билан гендер тенглик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини фуқароларга етказиш учун тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда гендер сиёсатини амалга оширишда халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида уч томонлама шартномалар имзоланди. Ҳужжатда барча манфаатдор томонларнинг меҳнат соҳасида гендер тенгликни таъминлашдаги асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Гендер тенглиги сари муҳим қадамлар
2023 йил 20 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг "Ўзбекистоннинг миллий гендер стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш орқали тенгликка эришиш" лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда гендер тенглик ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтиришнинг истиқболларини ўрганиш (форсайт) бўйича тренинг ўтказилди.
Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассислари ҳам фаол иштирок этди.
Гуруҳ иштирокчилари прогноз технологиясидан фойдаланган ҳолда 2030 ва 2050 йилларга қадар гендер мувозанатига эришиш учун прогнозлар ва керакли кўрсаткичларни таҳлил қилдилар.
Ушбу тахминларга эришишни осонлаштирадиган шартлар муҳокама қилинди ҳамда керакли ўзгаришлар учун тўсиқлар аниқланди.
Тренингнинг муҳим жиҳати келажакда керакли натижаларга муваффақиятли эришиш учун ютуқларни қайд этиш эди.
Янги Ўзбекистоннинг матонатли аёллари
19 март куни "Янги Ўзбекистоннинг матонатли аёллари" I-Халқаро форуми бўлиб ўтди. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолликларини ошириш, олий маълумотли аёллар сафини кенгайтириш, илм фаолиятга ва тадбиркорликка жалб этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш, келажак авлод ва фарзанд тарбиясида, оилада соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришда аёлларнинг ўрни муҳимлиги ҳамда уларнинг тиббий маданиятини ошириш, шунингдек, Шарқ аёлларининг миллий либосларини кўргазмали чиқишлар, гендер тенглик бўйича халқаро тажрибалар алмашилди.
Форум иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари, хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, экспертлар, докторантлар ва тадқиқотчи аёллар, талаба қизлар ва ОАВлари иштирок этишди. Форумни вазир ўринбосари Р.Турдибоева кириш сўзи билан очиб бериб, хотин-қизлар ва эркакларнинг бандлигини таъминлаш масалалари мавзусида маъруза қилди.
“Ijtimoiy adolatni ta'minlashda mehnat me’yorlarining ahamiyati” yo‘nalishida 1-panel sessiyasidan foto lavhalar




Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда “Бандлик ва ижтимоий ҳимояни уйғунлаштириш орқали Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш” мавзусидаги халқаро конференсия бўлиб ўтди.
Анжуманда Халқаро Меҳнат ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари, дипломатик корпус вакиллари, олимлар ҳамда мутахассислар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ҳамда Халқаро Меҳнат ташкилоти билан йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик алоқалари натижасида мамлакатимиз меҳнат соҳасида юқори натижаларга эришаётганини қайд этди.
Хусусан, мажбурий ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилиб, яшил иқтисодиётга асосланган муносиб меҳнат шароитларини жорий этишга жадал киришилгани, Ўзбек пахтасига қўйилган бойкотнинг бекор қилиниши халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаб, жаҳоннинг машҳур брендлари мамлакатимиз бозорига кириб келганлиги алоҳида эътироф этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланишини мамлакатимизнинг меҳнат соҳасидаги ютуқлари эътирофи, қолаверса ушбу ташкилот билан йўлга қўйган яқин ҳамкорлигининг самараси дейиш мумкин.
Маъмурий Кенгашга аъзолик давлатимиз учун меҳнат ва ижтимоий адолат масалалари бўйича глобал кун тартибини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнида фаол иштирок этиш, ижтимоий меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича конструктив таклифлар киритиш учун янги имкониятлар яратади.

Маълумки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ажралмас қисми саналади.
Бу борада кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасига катта эътибор қаратилиб, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари тармоғи кенгаймоқда. Тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратилиб, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилмоқда. “Яшил” иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия самарадорлиги ва қишлоқ хўжалиги каби экологик тоза тармоқлар жадал ривожланмоқда.

Амалга оширилган ислоҳотлар Ўзбекистондаги бандлик кўрсаткичларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади. Мамлакатдаги ишсизлик даражаси 2020-йилдаги 10,5% дан 2024 йилга келиб 6,8 % га тушди.
Камбағаллик даражаси эса 2021-йилдаги 17 %дан 2023-йил сўнггига келиб 11%га тушди.

Анжуман доирасида ташкил этилган панел сессияларда иштирокчилар "Меҳнат меъёрлари ва ҳуқуқларининг бугунги кундаги ҳолати", "Фуқаролик фаоллик ва меҳнат ҳуқуқлари учун майдон", "Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг истиқболдаги йўналишлари", "Яшил иқтисодга”га ўтиш учун муносиб меҳнат иш ўринларини молиялаштириш" ва бошқа мавзулардаги маърузалари билан иштирок этди.
“Қирсадақ” маҳалласи мисолида хотин-қизлар бандлиги таъминланади
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл ҳамда Оққўрғон туманларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ишларини маҳалладан бошлаш бўйича намунавий тизим ишлаб чиқилган эди.

Ишчи гуруҳ ташрифидан сўнг, “Қирсадақ” маҳалласида хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича ишлар мутлақо янгича ёндашув ва тизим асосида йўлга қўйилди.
Жумладан, республика бўйича маҳаллалар кесимида ишлаш истагини билдирган 589 минг хотин-қизларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилиб, ҳудудлар кесимида 2024-йилда 252 885 нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилди.
Қолаверса, Халқ банки, Микрокредитбанк, Бизнесни ривожлантириш банки орқали хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга оид 250 та тавсиявий бизнес-лойиҳа тайёрланди.

Ушбу ишларни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш мақсадида селектор тарзида ўтказилган республика семинарида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева аёллар бандлигига кўмаклашиш борасидаги ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Маълумот учун, Давлат раҳбарининг топшириғига асосан 2024-йилда 9 442 та маҳалладаги 580 минг нафарга яқин ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш, 205 минг нафар хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш, оилавий тадбиркорлик учун кредитларнинг камида 40 фоизи аёллар таклиф этган лойиҳаларга йўналтириш режалаштирилган.
Вазирлик ва унинг тизимида “Гендерга оид аудит” текшируви ўтказилмоқда
Жорий йилнинг май-июн ойлари давомида куни Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Гендерга оид аудит ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ўтказилмоқда.

Маълумки, 2022 йил 15 декабр куни “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида” ЎРҚ-809-сон Қонуни асосан Гендерга оид аудитни ўтказиш вазифаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига юклатилган бўлиб, тасдиқланган уч йиллик режага асосан давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида ўтказилиши белгиланган.

Бунда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, шунингдек гендерга доир комплекс ёндашув ўрганилади ҳамда баҳоланади.
Гендерга оид аудитнинг асосий вазифалари:
давлат органлари ва ташкилотларида хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбатини ўрганади.
давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятини гендерга доир комплекс ёндашув асосида ташкил этганлиги ҳолатини ўрганиб чиқади.
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилиш ҳолатини баҳолайди.

Шунингдек ишчи гуруҳи томонидан вазирликда Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашини ташкил этилганлиги ҳамда унинг фаолияти шунингдек вазирлик марказий аппарати ва унинг тизимида умумий ходимлар сони хотин-қизлар ва эркаклар фоизларда кўрсаткичлари, захира кадрлар базаси, касбий тайёргарлиги, малака оширганлиги, ходимларнинг саломатлиги, гендерга доир комплекс ёндашув асосида давлат дастурлари ва йўл хариталари ва чора-тадбирлари ижроси, локал ҳужжатларда меҳнат муносабатларига оид иш берувчининг якка тартибдаги қабул қилинган ҳужжатлари меҳнат шартномалари, жамоа келишуви, жамоа шартномаси, Ички меҳнат тартиби қоидалари дам олиш вақтлари, меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, интизомий жазолар, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилганлиги ўрганилмоқда.
“Янги Ўзбекистонда 2030-йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини истиқболдаги мақсадларини амалга оширишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ўрни” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 27-июн куни Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Гендерга оид аудит ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан “Янги Ўзбекистонда 2030-йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини истиқболдаги мақсадларини амалга оширишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ўрни” мазусида амалий семинар тренинг ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Турдибоева Раъно Эшовна кириш сўзи билан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни ижроси шунингдек, бугунги кунда вазирликда гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ҳозирги кунда вазирликда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда вазирлик ва идоралардан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан гендерга оид аудит ўтказилаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Seminarda bir necha ma’ruzachilar ishtirok etishdi. Jumladan, O‘zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi Mehnat inspeksiyasi boshlig‘i o‘rinbosari, Bosh mehnat texnik inspektori To‘ychiev Dusmurod To‘ychievich 2022-yil 15-dekabr kuni “Xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquq hamda imkoniyatlar kafolatlari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritish haqida” O‘RQ-809-son Qonuni bilan “genderga oid audit” to‘g‘risida yangi mexanizm kiritilganligi, maxsus normalar bilan uning asosiy vazifalari, genderga oid auditni o‘tkazish hamda uning natijalarini ko‘rib chiqish tartibi mustahkamlanganligi haqida gapirib, genderga oid auditni o‘tkazish vazifasi O‘zbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasiga yuklatilgan bo‘lib, tasdiqlangan uch yillik rejaga asosan davlat organlari va tashkilotlarida jamoatchilik nazorati doirasida o‘rganish o‘tkazilayotganligi aytib o‘tildi.

Айнан мана шу аудит доирасида ишчи гуруҳнинг мутахассислари томонидан ўтказилган амалий семинарда мутахассислар томонидан “Давлат органлари ва ташкилотларида гендер аудитни ўтказиш услубияти тўғрисида”, “Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш масалалари, эришилган натижалар ва устувор вазифалар” ҳамда гендер бўйича қонунчиликларнинг мазмунига батафсил тўхталиб ўтишди.
“Ўзбекистонда олиб борилган гендер сиёсати инсон ҳуқуқларини кафолатланишинг муҳим мезони ” мавзусида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази директори, фалсафа доктори, доцент Моҳира Холиқова томонидан ходимлар учун қизиқарли амалий -тренинг ташкил этилди.
Ўзаро савол-жавоблар ва суҳбат тарзида ташкил этилган ушбу семинарда ходимлар мазкур йўналишдаги билимларини яна мустаҳкамлаб олишди.
Айни кунларда Малайзия давлатида Савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева ҳам иштирок этди.

Тадбирда вазир ўринбосари мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган натижалар шунингдек Халқаро меҳнат қонунчилигида гендер тенглик нормаларини миллий қонунчиликка татбиқ этилиши юзасидан маъруза қилди.

Охирги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сезилари ўсишга эришмоқда. Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда гендер тенглик принсипларига риоя этилиши бўйича қатор давлатлар билан бирга Малайзия тажрибалари ҳам ўрганилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.
Малайзиянинг камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича “Madani” ҳамда кам таъминланган оилалар билан ишлаш йўналишида "E-Kasix" ва "Azam" дастурлари мавжуд.
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Туркияда ушбу давлатнинг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги раҳбарияти билан учрашди.
Мулоқотда гендер тенглик принсипларига риоя қилган ҳолда миллий малака тизимини ривожлантириш, шу жумладан касбий стандартларни ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини тайёрлаш ва малакани баҳолаш бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда айни йўналишлар бўйича англашув меморандумини имзолаб, йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олинди. Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассисларини жорий йил давомида тажриба алмашиш мақсадида Туркияга юбориш, инсон ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган касбларни мажбурий сертификатлаштириш тизимини Ўзбекистонда тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳам бир қатор таклифлар ўртага ташланди.


БМТ Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиясининг навбатдаги сессияси доирасидаги Марказий Осиё ва Озарбайжон учун маслаҳатлашувлари Тошкентда ўтказилди.
Учрашувда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили иштирок этди.


Туркия Оила ишлари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида хотин-қизлар билан ишлаш бўлимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Туркия давлатининг гендер ва оилавий зўравонлик, гендер тенглиги ва гендер асосидаги зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати, вазирликнинг гендер ва оилавий зўравонлик хавфи остида бўлган шахсларга хизмат кўрсатишдаги роли, шунингдек, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, аёлларнинг реинтеграцияси ва эркаклар ва ҳуқуқбузарлар (зўравонлар) билан ишлаш, бу борада идоралараро ишлаш механизмлари ва усуллари, хизматлар кўрсатиш механизмини такомиллаштириш бўйича тажрибаси ўрганилди. Учрашувда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили иштирок этди.
“Бизнесда гендер мувозанатнинг роли”.
Жорий йилнинг 15 май куни “Бизнесда гендер мувозанатнинг роли. Гендер муносабатга йўналтирилган иш берувчи”. мавзусидаги ИИИ халқаро анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур конференсиядан кўзланган масад ишбилармонлик муҳитида Гендер сиёсатида бугунги кундаги ҳолатини муҳокама қилиш шунингдек гендер тенгликни ҳисобга олган ҳолда меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Вазир ўринбосари Р.Турдибоева ҳамда халқаро экспертлар ўз тажрибалари билан бўлишиб, бугунги кунда Ўзбекистонда иш берувчиларнинг аҳоли бандлигини таъминлашда гендер тенглик таъминлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар шу билан бир қаторда аёлларни бандлигини таъминлаш уларни меҳнат бозорида ўз ўринларини топиши уларнинг касб-ҳунарга ўқитиш, аёлнинг меҳнат қилиши учун ҳеч қандай тазйиқ ва зўравонликларсиз унга имконият ва шароитлар яратиш борасидаги долзарб масалар муҳокама қилинди.
Халқаро экспертлар томонидан мамлакатда гендер тенглик борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.
Халқаро иш берувчилар билан гендер тенглик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини мазмун-моҳиятини фуқароларга етказиш учун тарғибот ишларини кучайтириш борасида ҳамда гендер сиёсатини амалга оширишда халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида уч томонлама шартномалар имзоланди. Ҳужжатда барча манфаатдор томонларнинг томонларнинг меҳнат соҳасида гендер тенгликни таъминлашда уларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди..

Гендер тенглиги сари муҳим қадамлар
2023 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистоннинг миллий гендер стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш орқали тенгликка эришиш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда гендер тенглик ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтиришнинг истиқболларини ўрганиш (Foresight) бўйича тренинг ўтказилди.
Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассислари ҳам фаол иштирок этди.
Гуруҳ иштирокчилари прогноз технологиясидан фойдаланган ҳолда 2030 ва 2050 йилларга қадар гендер мувозанатига эришиш учун прогнозлар ва керакли кўрсаткичларни таҳлил қилдилар.
Ушбу тахминларга эришишни осонлаштирадиган шартлар муҳокама қилинди ҳамда керакли ўзгаришлар учун тўсиқлар аниқланди.
Тренингнинг муҳим жиҳати келажакда керакли натижаларга муваффақиятли эришиш учун ютуқларни қайд этиш эди.

Янги Ўзбекистоннинг -матонатли аёллари
Жорий йилнинг 19 март куни Янги Ўзбекистоннинг -матонатли аёллари I-Халқаро форуми бўлиб ўтди. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолликларини ошириш, олий маълумотли аёллар сафини кенгайтириш, илм фаолиятга ва тадбиркорликка жалб этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш, келажак авлод ва фарзанд тарбиясида, оилада соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришда аёлларнинг ўрни муҳимлиги ҳамда уларнинг тиббий маданиятини ошириш шунингдек, Шарқ аёлларинингмиллий либосларини кўргазмали чиқишлар, Шарқ аёлларининг маърифатли матонати Матонатли аёл кеча ва буган , Туркия аёллари таълими, гендер тенглик бўйича халқаро тажрибалар алмашилди.
Форум иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси , вазирлик , идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари, хорижий олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари, экспертлар, доктарантлар ва тадқиқотчи аёллар , талаба қизлар ва ОАВлари иштирок этишди. Форумда вазир ўринбосари Р.Турдибоева кириш сўзи билан очиб бериб, Хотин-қизлар ва эркакларни бандлигини таъминлаш масалалари мавзусида маъруза қилдилар.

