Бюрократияни бартараф этиш – 2030
Бюрократияни бартараф этиш – 2030: фуқаролар учун қулай ва замонавий давлат хизматлари сари
Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш ҳамда давлат хизматларини фуқаролар учун янада қулай ва шаффоф ташкил этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳам мазкур йўналишда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, хизматлар кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлар учун ортиқча вақт ва харажат талаб қилувчи тартибларни қисқартириш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқда.
Хусусан, вазирлик томонидан:
-
давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш кўлами босқичма-босқич кенгайтирилмоқда;
-
my.gov.uz, ЯИДХП ҳамда вазирликнинг ахборот тизимлари орқали бир қатор хизматларни масофадан туриб олиш имкониятлари кенгайтирилмоқда;
-
меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, ишга жойлашиш ва бандлик хизматларидан фойдаланишда рақамли ечимлар кенг қўлланилмоқда;
-
фуқаролардан давлат органларида мавжуд маълумотларни такроран талаб қилиш амалиётини қисқартириш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинуви механизмлари такомиллаштирилмоқда;
-
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнлари соддалаштирилиб, уларнинг ижроси устидан доимий мониторинг олиб борилмоқда.
Шунингдек, вазирлик фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, кўрсатилаётган давлат хизматлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижалари вазирликнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам ёритиб борилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги келгусида ҳам "Бюрократияни бартараф этиш – 2030" ташаббуси доирасида давлат бошқарувини соддалаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда замонавий, очиқ ва самарали бошқарув тизимини шакллантириш бўйича ишларни изчил давом эттиради.
