Вазирлик ҳақида
Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари соҳасида ягона сиёсат олиб борувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Вазирлик, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий ва идора бўйсунувидаги бўлинмалар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий ҳисобварақларига эга.
Вазирликнинг расмий номи
Давлат тили:
- Тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
- Қисқартирилган номи — Бандлик вазирлиги
Инглиз тили:
- Тўлиқ номи — Ministry of Employment and Poverty Reduction of the Republic of Uzbekistan
- Қисқартирилган номи — Ministry of Employment
Рус тили:
- Тўлиқ номи — Министерство занятости и сокращения бедности Республики Узбекистан
- Қисқартирилган номи — Министерство труда (Минтруда)
Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили)
100060, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 8-уй
Вазирлик тузилмаси
Қуйидагилар вазирлик тизимига киради:
- Вазирликнинг марказий аппарати
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари
- Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари
- Ҳоким ёрдамчилари
- Малакани ошириш маркази
- Касбий кўникмалар марказлари
- Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти
- Миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш маркази
- “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси
- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
- Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
- “Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази” МЧЖ
- Тошкент шаҳридаги ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи
- Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари
Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари
- Меҳнат бозорини ва ишсизликни таҳлил қилиш, бандликни прогноз қилиш
- Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш
- Камбағалликни қисқартириш ва индивидуал режаларни ташкил этиш
- Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш
- Касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва малака тизимини ривожлантириш
- Муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
