Йил якунлари бўйича матбуот анжумани
2024-01-25 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

2023 йилда Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан аҳолининг бандлигини таъминлашга доир амалга оширилган ишлар ва 2024 йил учун белгиланган бандлик, ҳоким ёрдамчилари ҳамда миграция бўйича режалар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.
Давлатимиз Раҳбарининг 2024 йил 9 январдаги “Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-7-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш мақсадида 2024 йилда 524,6 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш, жумладан, 82,9 минг доимий, 368,1 минг мавсумий ва 73,7 минг нафар аҳолини вақтинчалик ишларда бандлигини таъминлаш бўйича режаларни белгилаб олинди.
Соҳалар кесимида Инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига 2024 йилда 13,0 минг нафар.
Хизмат кўрсатиш ва 2024 йилда 110,8 минг нафар; камбағалликни қисқартириш ҳисобига.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 2024 йилда 416,3 минг нафар; Қурилиш соҳасида 2024 йилда 10,1 минг нафар.
Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш, мавжуд захира ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда аҳолининг доимий даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
2024 йил давомида туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 61,8 минг нафар иш билан банд бўлмаган шахсларга бандлик хизматлари кўрсатилади. Бунинг учун бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда жамоат ишлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан 27 млрд. сўм маблағ молиялаштирилади.


