Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан касб-ҳунар марказларида очиқ дарслар ташкил қилинди
2024-04-09 14:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан касб-ҳунар марказларида очиқ дарслар ташкил қилинди
Буюк соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунар марказларида касб ўрганаётган тингловчилар учун марказ мутасаддилари томонидан Амир Темур ва темурийларнинг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, бунёдкорлик ва бошқа соҳалардаги улкан меросини ўрганишга бағишланган очиқ дарслар ташкил этилди.
Шунингдек, вазирлик таркибига кирувчи тасарруфий ташкилотлар ва ҳудудий бош бошқармаларда ҳам соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан илмий-маърифий тадбирлар юксак савияда ўтказилди.


