Бўш иш ўринлари
Стратегик режалаштириш ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи
Ойлик иш ҳақи: 6 619 392 сўм
Иш жойи: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани
Бандлик тури: тўлиқ
Меҳнат шартномаси: номуайян муддатга
Талаб этиладиган иш стажи: камида 5 йил
Маълумоти: олий
Илмий даража: PhD/DSc талаб этилмайди
Тест тури: Давлат фуқаролик хизматчиси (бошқарув ходими)
Малакавий талаблар
Номзод:
* олий маълумотга, камида бакалавриат даражасига эга бўлиши;
* магистратура, илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлса, афзаллик берилади;
* камида 5 йиллик иш стажига, шу жумладан, камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимидаги иш тажрибасига эга бўлиши;
* давлат тилини мукаммал билиши;
* рус тилидан ташқари хорижий тиллардан бирини билиш даражасини тасдиқловчи халқаро тан олинган сертификатга эга бўлса, афзаллик берилади;
* стратегик режаларни ишлаб чиқиш, маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, таҳлил натижалари асосида ҳисоботлар ҳамда таклифлар тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиши;
* камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни пухта билиши;
* замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдалана олиши, жумладан, Microsoft Word, Excel ва PowerPoint дастурларида мукаммал ишлаш кўникмасига эга бўлиши;
* ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича зарур кўникмаларга эга бўлиши;
* Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши ва судланмаган бўлиши;
* масъулиятли, ташаббускор, меҳнатсевар, раҳбарлик ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши, ўз фикрини аниқ, равон ва асослантирилган тарзда баён эта олиши ҳамда ватанпарварлик фазилатларига эга бўлиши лозим.
Лавозим мажбуриятлари
Белгиланган лавозим вазифалари ва функционал мажбуриятларни амалдаги қонунчилик ҳамда ташкилотнинг ички ҳужжатларига мувофиқ бажариш.
Иш шароитлари
Иш кунлари: душанба–жума
Иш вақти: 09:00–18:00
Мутахассислик йўналишлари
* юриспруденция;
* ижтимоий-иқтисодий соҳа мутахассисликлари.
