Асосий контентга ўтиш

Маънавий-маърифий ишлар

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ҳамда “31-август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” муносабати билан бугун “Шаҳидлар хотираси” мажмуасида  “Тарихий хотира, маънавий ва руҳий тарбия – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.


Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг бир гуруҳ ходимлари иштирок этди.


Тадбирда ўтган аср бошида юртимизда кечган ижтимоий-сиёсий воқеалар, Ватан озодлиги учун курашган халқимиз ойдинлари ҳаёти ва фаолияти хусусида сўз юритилди. 

Зиёлиларнинг қатағон қилиниши сабаблари ва оқибатлари, бугунги дориломон кунларга эришишда уларнинг ҳиссаси ҳамда қатағонга учраган юртдошларимиз номини оқлаш, хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли хайрли ишлар эътироф қилинди.


 

Тизимда ишлаётган ёшлар нима дейди?

Хабар берганимиздек, кеча Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева вазирлик тизимда ишлаётган сирдарёлик ёшлар билан учрашди. 


Вазир ўринбосари ёшлар билан ўз билим ва тажрибасини бўлишди, уларни бугунги шароитлардан самарали фойдаланишга ундади.

Мулоқотда тизим ёшлари бир қатор таклифларни ўртага ташлади. Хусусан, Сирдарёда вазирлик билан ҳамкорликда “Ёшлар боғи”ни барпо этиш, талабгор ёшларга уй-жой олишларига кўмаклашиш, ходимлар учун ихтисослашган дам олиш ва саломатликни тиклаш масканини очиш бўйича ҳам таклифлар билдирилди. 

Шунингдек, ёшлар билан келажакда қилинадиган ишлар, янги режалар белгилаб олинди.

 

ИККИ БУЮК ДАҲОГА ЭҲТИРОМ

 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида улуғ бобокалонларимиз Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб, маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

  Вазир ўринбосари Раъно Турдибоева кириш сўзи билан очиб берган кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – таниқли шоир Рустам Мирвоҳид ҳамда филология фанлари доктори, ёш олим  Ғофур Ҳамроев улуғ бобокалонларимиз ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилди.

Дилтортар шеър ва ғазаллар давра суҳбатига ўзгача мазмун бахш этди.



 

 

3

Охирги янгиланиш: 2024-09-18 19:16:22